Қайднома

Қидирув

Пеп Гвардиола: «Ҳар ўйинда ўзимиздан кўпроқ нарса талаб қилишимиз керак»

Пеп Гвардиола: «Ҳар ўйинда ўзимиздан кўпроқ нарса талаб қилишимиз керак»

  22.01.2019 15:36
  0
  341
Пеп Гвардиола: «Ҳар ўйинда ўзимиздан кўпроқ нарса талаб қилишимиз керак»

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола «Хаддерсфилд»га қарши ўйин ҳақида гапирди.

«Ўйинимиздан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, учта голдан ошиғига лойиқ эмасдик. Янада ривожланишимиз лозим. Ҳар бир ўйинда ўзимиздан кўпроқ нарса талаб қилишимиз керак, бироқ бу оддий иш эмас.

Кўп гол уряпмиз. Бу яхши. Аммо олдинда етарлича ўйинлар кутиб турибди. Соврин тақдири январь ойида ҳал бўлмайди.

Биз нима қилаётганимиз борасида диққатни жамлашимиз лозим. Агар «Ливерпуль» ғалаба қозонса – биз ҳам ҳудди шундай қилишимиш керак. Агар «Ливерпуль» мағлуб бўлса – биз ғалаба қозонишга мажбурмиз» - дейди Гвардиола.

Маълумот учун, «Манчестер Сити» айни дамда премьер-лига етакчиси «Ливерпуль»дан 4 очко ортда қолмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz