Қайднома

Қидирув

Қирғизистон Осиё кубогини қаҳрамонларча тарк этди

Қирғизистон Осиё кубогини қаҳрамонларча тарк этди

  22.01.2019 00:41
  0
  548
Қирғизистон Осиё кубогини қаҳрамонларча тарк этди

Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг нимчорак финалидан ўрин олган БАА ва Қирғизистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Абу Дабида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар қийин ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг Хамис Исмоил амирликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 26-дақиқада Мирлан Мурзоев мувозанатни тиклади.

64-дақиқада Али Мабхут ҳимоядаги бўшлиқдан унумли фойдаланиб, мезбонларнинг иккинчи голини урди. Барчаси БААнинг ғалабаси томон кетаётган бир вақтда қирғизлар ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Турсунали Рустамов бурчакдан узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

Асосий вақтда дуранг қайд этилгач, қўшимча бўлимларга мурожаат қилинди. 112-дақиқада мезбонлар пенальти ишлаб олишди, уни Аҳмад Ҳалил аниқ бажариб, жамоасини яна олдинга олиб чиқди. Сўнгги сонияларда қўшниларимизда жуда қулай вазият юзага келди, бироқ футболчининг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

Шу тариқа, БАА кейинги босқичга йўл олди ва ярим финал учун курашда Австралия билан ўйнайди.

ОСИЁ КУБОГИ-2019. 1/8 ФИНАЛ

БАА – ҚИРҒИЗИСТОН - 3:2 (1:1, 1:1)

Голлар: 1:0 – 14 Исмоил, 1:1 – 26 Мурзоев, 2:1 – 64 Мабхут, 2:2 – 90+1 Рустамов, 3:2 – 112 Ҳалил.

БАА: Эйса, Ахмед, Солиҳ, Муборак (Фарес Жума, 30), Абдуррахмон, Исмоил, Муҳаммад, Муборак (Ал-Ҳаммади, 62), Матар (Аҳмад Ҳалил, 82), Мабхут, Салмин.

Қирғизистон: Кадирбеков, Козубаев, Юсупов, Кичин, Исроилов (Рустамов, 76), Жиргалбек-уулу, Мусабеков (Землянухин, 80), Бернхардт (Сидиков, 64), Саҳинбаев, Люкс, Мурзоев (Дуйшобеков, 102).

Огоҳлантиришлар: Жиргалбек-уулу (8), Сагынбаев (23), Исмоаил (78), Мурзоев (88).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz