Қайднома

Қидирув

Паулу БАРБОЗА: «ЯНГИ ЖОЙГА МОСЛАШИШ УЧУН ВАҚТ КЕРАК»

Паулу БАРБОЗА: «ЯНГИ ЖОЙГА МОСЛАШИШ УЧУН ВАҚТ КЕРАК»

  23.01.2019 06:42
  0
  525
Паулу БАРБОЗА: «ЯНГИ ЖОЙГА МОСЛАШИШ УЧУН ВАҚТ КЕРАК»

Португалиялик машҳур агентлардан бири Паулу Барбоза яқинда «СЭ» нашрига берган интервьюсида «Бенфика» ҳимоячиси Алехандро Гримальдо ҳақида гапириб, унинг «Зенит» сафига ўтиш имкониятларини чамалади.

- У замонавий чап қанот ҳимоячиси, яхши ҳимояланади, ҳужумларга қўшилади. Энг муҳими, жарима зарбаларини қойилмақом тарзда ижро этади, - дейди Барбоза.

- Португалия грандларида тўп сурадиган чап қанот ҳимоячилари рейтингида Гримальдони нечанчи ўринга қўярдингиз?

- Менимча, у биринчи поғонада бўлишга лойиқ.

- «Порту»даги Алекс Теллес-чи?

- Улар деярли бир хил савияга эгалар, Теллес Гримальдодан кучли эмас.

- Мабодо, Алехандро Россия чемпионатига ўтса, бошқа амплуадошларидан бир бош устун бўладими?

- Айни ҳолатда мослашиш жараёнини инобатга олиш даркор. Бунинг учун вақт талаб этилади. Аммо Гримальдо ушбу масалада қийналмаса керак, у «Барселона» мактабида таҳсил олган, испаниялик, бошқа чемпионатлар, хусусан, Россия лигасига ҳам тезда мослашади. Унинг муваффақиятли тўп суришига шубҳам йўқ.

- Айтайлик, у гўёки Марио Фернандесдек, фақат чап қанотда ўйнайди...

- Шунчаки, айтишим мумкинки, Гримальдо ажойиб футболчи, энг яхши чап қанот ҳимоячиларидан бири. Фернандес эса Россияда анчадан буён фаолият юритмоқда ва унинг ўйинини фақат сўнгги икки йил мобайнида фаол муҳокама қилишмоқда. Гримальдо бирданига шундай натижа бера оладими? Билмайман. Аммо ўйлашимча, у Россияга тезда мослашади. Яна бир масаладаги фикримни айтмоқчиман - унинг «Зенит» шарафини ҳимоя қилишига ишонмайман.

- Бунга питерликларнинг кам пул таклиф қилишгани сабабми ёки футболчининг ўзи у ерга боришни хоҳламайдими?

- Португалиядаги турли ҳолатлар туфайли «Бенфика» футболчининг айни дамда трансфер бозоридаги нархига мос тушмайдиган суммани талаб қилмоқда.

- «Бенфика» уни қанчага сотиши мумкин?

- 30 миллионга.

- «Зенит»нинг Португалия клуби билан яқин алоқалари чегирма ундиришда қўл келмасмикан?

- Бу бизнес. Яқин муносабатлар ижобий таъсир ўтказади, деб ўйламайман.

Ж.Бобохонов тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz