Қайднома

Қидирув

Жаҳон футболи юлдузи Роберто Карлос нима учун Тошкентга келади?

Жаҳон футболи юлдузи Роберто Карлос нима учун Тошкентга келади?

  22.01.2019 08:40
  0
  625
Жаҳон футболи юлдузи Роберто Карлос нима учун Тошкентга келади?

Ўзбекистон футбол ассоциацияси жаҳонга машҳур футбол юлдузларини Ўзбекистонга таклиф қилиб, бу орқали мамлакатимизда футболни янада оммалаштириш, ривожлантириш ва ёш авлод ўртасида футболга бўлган қизиқишни янада ошириш бўйича бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Жумладан, 28 январь куни жаҳон футболи юлдузи, Бразилия терма жамоаси таркибида Жаҳон чемпиони деган юксак номга сазовор бўлган ҳимоячи афсонавий Роберто Карлос Тошкентга ташриф буюради.  Роберто Карлос ташрифи давомида ёш футболчиларга мастер-класслар ўтказиб, меҳрибонлик уйидаги болажонлар билан учрашиши кўзда тутилган. Шунингдек, бразилиялик футболчи иштирокида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ҳам ташкил қилинади. Роберто Карлоснинг ташрифига доир тадбирлар, жумладан, матбуот анжуманининг вақти ва бўлиб ўтадиган жойи кейинроқ алоҳида эълон қилинади.

Бундан ташқари, ўзбекистонлик машҳур футбол юлдузлари ва фахрийлар иштирокида 10 дақиқадан иборат 2 таймли ўртоқлик ўйини ташкил қилинади. Роберто Карлос бу учрашувда ҳар икки жамоа таркибида биттадан таймда майдонга тушади. 

Шунингдек, ташриф давомида Роберто Карлосни ўзбек футболи билан яқиндан таништириш ҳам режалаштирилган.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz