Қайднома

Қидирув

Роналду 23 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Роналду 23 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

  23.01.2019 09:29
  0
  424
Роналду 23 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Мадридда «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду устидан суд мажлиси бўлиб ўтди. Футболчи 2011 йилдан 2014 йилгача бўлган муддатда молиявий жиноятларга қўл урганини тан олди.

Football Italia нашри хабарига кўра, португалиялик футболчи 23 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Аммо Испания қонунчилигига кўра, бу муддат 2 йилдан кам бўлгани туфайли Роналду бу муддатни қамоқхонада ўтамайди.

Форвард шунингдек, 18,8 млн евро миқдорида жарима тўлашга рози бўлган. Олдинроқ у Испания ғазнасига 13,4 миллион еврони қайтарганди.

Тергов маълумотига кўра, Роналду Испанияда, «Реал» сафида тўп сурганида 4 ҳолатда солиқларни тўлашдан қочган ва давлатга жами 14,7 млн евро миқдорида зарар келтирган.

Эслатиб ўтамиз, Роналду 2018 йил ёзида «Ювентус»га трансфер қилинганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz