Қайднома

Қидирув

АГМК Чемпионлар лигасига қандай тайёргарлик кўрмоқда?

АГМК Чемпионлар лигасига қандай тайёргарлик кўрмоқда?

  23.01.2019 08:32
  0
  488
АГМК Чемпионлар лигасига қандай тайёргарлик кўрмоқда?

Жорий мавсумда Олмалиқнинг АГМК клуби Осиё Чемпионлар лигасида дебьют қилади. Ҳозирда жамоа аъзолари бўлажак мусобақага қизғин ҳозирлик кўришмоқда. Қитъамиз клублари ўртасидаги нуфузли мусобақага саралаш босқичидан қўшиладиган клублар эса Чемпионлар лигасида қатнашувчи футболчиларининг дастлабки рўйхатини ОФКга тақдим этишди. Жумладан, Ўзбекистон кубоги соҳиби АГМК клуби Чемпионлар лигаси-2019 саралаш босқичи учун 29 нафар футболчини рўйхатдан ўтказди. АГМКнинг ОЧЛ саралаш босқичи учун тақдим этган футболчилари рўйхати:

Рўйхатга эътибор қаратадиган бўлсак, футболчиларнинг икки нафари хорижлик эканига гувоҳ бўламиз. Негадир Миржалол Қосимов ҳозирча легионерлар учун ажратилган лимитдан тўлиқ фойдаланмасликка қарор қилди.

ПФЛ матбуот хизматининг маълум қилишича, агар АГМК жамоаси саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, гуруҳ босқичига йўл олса, таркибга яна икки нафар хорижлик футболчи қўшилиши мумкин. Айни пайтда олмалиқликлар рўйхатидан серб футболчилари Миролюб Костич ҳамда Марко Зочевичлар ўрин олишган холос. Наҳотки Миржалол Қўшоқович мана шу таркиб билан Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига йўл олишига ишонаётган бўлса.

Тўғри, таркибдаги футболчилар ёмон эмас, аммо ўтган йиллардаги аччиқ тажрибамиздан хулоса чиқарадиган бўлсак, бу жамоа билан АГМКнинг узоққа бориши амри маҳол. Ҳар ҳолда ўтган йили саралаш босқичида қолиб кетган “Пахтакор”нинг салоҳияти ҳозирги АГМКдан анча кучли эди чамамда, бироқ Шота Арвеладзе шундай жамоа билан ҳам гуруҳ босқичи масаласини ижобий ҳал қилолмаган.

Яна бир жиҳат, сўнгги йилларда қитъамиз клублари (кўпроқ араб жамоалари) малакали легионерлар ҳисобига Осиё Чемпионлар лигасида узоқроққа боришаяпти. Олмалиқликлар эса ушбу таркиб билан ҳам 12 февраль куни “Истиқлол” (Тожикистон) тўсиғидан муваффақиятли ўтишига шубҳам йўқ. Аммо, саралашнинг сўнгги босқичида уларни Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби кутиб турибди. Шундай экан, агар АГМК ОЧЛнинг гуруҳ босқичини кўзласа таркибни етарлича маҳоратли футболчилар билан кучайтириши мақсадга мувофиқ эмасмиди?!

Дарвоқе, жамоа куни кеча Тошкентда ўтказилган ўқув-машғулотлар йиғинини якунлади ва эртага Олмалиқ шаҳри жамоаси хориж йиғинини ўтказиш учун БААнинг Дубай шаҳрига йўл олади. Йиғинга 25 нафар футболчи олиб кетилади. 23 январь – 4 февраль оралиғида АГМК Дубайда тўртта назорат-синов ўйинида майдонга тушиши ҳам режалаштирилган...

Отабек Эшмаматов, ЎзА


Манба: uza.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz