Қайднома

Қидирув

Испания кубоги: «Севилья» дастлабки баҳсда «Барса»ни мағлуб этди

Испания кубоги: «Севилья» дастлабки баҳсда «Барса»ни мағлуб этди

  24.01.2019 07:21
  0
  480
Испания кубоги: «Севилья» дастлабки баҳсда «Барса»ни мағлуб этди

Испания кубогининг 1/4 финал босқичи доирасидаги «Севилья» ҳамда «Барселона» ўртасидаги дастлабки баҳс бўлиб ўтди. «Рамон Санчес Писхуан» стадионида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Иккинчи бўлим дебютида Пабло Сарабия майдон эгаларини олдинга олиб чиққан бўлса, 76-дақиқада Виссам Бен-Йеддер ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Шу тариқа, етакчиларисиз ҳаракат қилган «Барселона» жавоб учрашуви олдидан қийин вазиятда қолмоқда. Ушбу жамоалар ўртасидаги «Камп Ноу»даги ўйин 30 январда бўлиб ўтади.

ИСПАНИЯ КУБОГИ. ЧОРАК ФИНАЛ (ДАСТЛАКИ ЎЙИН)

СЕВИЛЬЯ – БАРСЕЛОНА - 2:0 (0:0)

Голлар: 1:0 – 58 Сарабия, 2:0 – 76 Бен-Йеддер.

Севилья: Сориано, Кьер, Гомес, Эскудеро (Арана, 88), Меркадо, Банега, Навас (Андре Силва, 71), Сарабия (Васкес, 67), Амаду, Промес, Бен-Йеддер.

Барселона: Силлессен, Пике, Лангле, Серхи Роберто, Нелсон Семеду (Альба, 80), Аленья, Ракитич, Артур, Видаль, Малком (Коутиньо, 63), Боатенг (Суарес, 63),.

Огоҳлантиришлар: Гомес (74), Альба (84).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz