Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор» Қримдаги назорат учрашувида ғалабага эришди

«Навбаҳор» Қримдаги назорат учрашувида ғалабага эришди

  24.01.2019 19:26
  0
  481
«Навбаҳор» Қримдаги назорат учрашувида ғалабага эришди

​​Бугун Евпаториядаги стадионда «Навбаҳор» жамоаси Қримнинг «ТСҚ-Таврия» клуби билан назорат учрашувини ўтказди.

Дастлабки бўлим тенг курашлар остида ўтди. Вакилларимиз ўйинни ўз назоратлари остида ушлаб туришди. Жамоамизнинг дастлабки ҳужуми гол билан якунланди. 8-дақиқада Касьяннинг қанотдан узатган тўпини Зафар Тўраев дарвозага чиройли тарзда ҳисобни очди - 1:0.

Иккинчи бўлимда қримликлар ҳисобни тенглаштиришганига қарамай тезда Баҳодир Насимов ҳисобда жамоамизни яна олдинга олиб чиқди.

73-дақиқада навбатдаги хавфли ҳужумимиз гол билан якунланди. Дарвозабондан қайтган тўпни Голбан дарвозага жойлаб қўйди.

85-дақиқага келиб мезбонлар Ўткир Юсупов дарвозасини ишғол қилишиб ҳисобни яна қисқартиришди - 3:2.

Учрашув жамоамизнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

«НАВБАҲОР» - «ТСҚ-ТАВРИЯ» 3:2

«Навбаҳор»нинг голлари: Тўраев 8, Насимов 65, Голбан 73

«НАВБАҲОР»: Ўткир Юсупов, Жаҳонгир Меҳмонов, Игорь Голбан, Обид Жўрабоев, Мирзоҳид Ғофуров, Шаҳзод Шаймонов, Абдужамол Исроилов, Азиз Турғунбоев, Зафар Тўраев, Улуғбек Акназаров, Александр Касьян

Захирадан тушганлар: Ғиёс Комилов, Иван Соловьев, Ҳожиакбар Юнусов, Баҳодир Насимов, Славко Лукич.

«Навбаҳор» клуби матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz