Қайднома

Қидирув

Осиё Кубоги: Япония яна кичик ҳисобда ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди

Осиё Кубоги: Япония яна кичик ҳисобда ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди

  24.01.2019 20:19
  0
  409
Осиё Кубоги: Япония яна кичик ҳисобда ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди

Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг чорак финалидан ўрин олган Вьетнам ва Япония терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Дубайда бўлиб ўтган баҳсда японларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг илк бўлими номинал меҳмонлар устунлигида ўтди, бироқ Вьетнамда ҳам бир қатор жуда қулай имкониятлар юзага келди. Японияликлар биринчи бўлимда гол уришга муваффақ бўлишди, бироқ VAR тизимидаги ҳакамлар ҳужум пайтида тўп қўлга текканлиги сабаб, ушбу голни инобатга олишмади.

Иккинчи бўлим ҳам икки жамоанинг фаоллигида бошланди. Ўйин дебютида Ритсу Доан рақиб жарима майдонида қўполлик билан тўхтатилди. Дастлаб ҳакам ўйинни давом эттиришни кўрсатди, бироқ VAR тизими ёрдамида пенальти борлиги аниқланди.

11 метрлик жарима зарбасини жабрланувчининг ўзи аниқ бажариб ҳисобни очди. Қолган вақт давомида икки жамоада ҳам бир нечта хавфли вазиятлар бўлди, бироқ улардан самара бўлмади.

Шу тариқа, Япония терма жамоаси илк ярим финалчига айланди. Улар кейинги босқичда Хитой – Эрон жуфтлиги ғолиби билан куч синашадилар.

ОСИЁ КУБОГИ. ЧОРАК ФИНАЛ

ВЬЕТНАМ – ЯПОНИЯ - 0:1 (0:0)

Гол: 0:1 – 57, пенальти Доан.

Вьетнам: Данг Ван Лам, Доан Ван Хау, Куэ Нгок Хай, Буй Тьен Зунг, До Зюи Мань, До Хунг Зунг, Нгуен Чонг Хоанг (Нгуен Фонг Хонг Зуй, 63), Фан Ван Дик (Лионг Сюан Чионг, 75), Нгуен Куанг Хай, Нгуен Хюи Хунг (Нгуен Ван Тоан, 54), Нгуен Конг Фионг.

Япония: Гонда, Йошида, Томиясу, Нагатомо, Эндо, Харагучи (Инуи, 79), Шибасаки, Минамино (Шиотани, 89), Доан, Сакаи, Китагава (Осако, 72).

Огоҳлантиришлар: Буй Тьен Зунг (56), Доан Ван Хау (60).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz