Қайднома

Қидирув

Эрон Хитой терма жамоасини йирик ҳисобда енгди ва ярим финалга йўл олди

Эрон Хитой терма жамоасини йирик ҳисобда енгди ва ярим финалга йўл олди

  24.01.2019 23:22
  0
  459
Эрон Хитой терма жамоасини йирик ҳисобда енгди ва ярим финалга йўл олди

Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг чорак финалидан ўрин олган Хитой ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда форслар рақибга имкон қолдиришмади.

18-дақиқада хитойликлар ҳимоячиси қўпол хатога йўл қўйди, ундан эса форслар унумли фойдаланишди. Сардор Азмун битта пас билан Меҳди Таремини қулай имкониятга чиқариб юборди, у эса бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

31-дақиқа энди Азмуннинг ўзи “катта саҳна”га чиқди ва жамоасининг иккинчи голини урди. Иккинчи бўлимда хитойликлар бироз жонланишди, бироқ эронликлар бутун ўйин давомида вазиятни назорат қилишди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Карим Ансорифард ўйинга нуқта қўйган голга муаллиф бўлди.

Шу тариқа, Эрон кейинги босқич масаласини ҳал қилди ва ярим финалда Япония билан тўқнаш келади.

Осиё Кубоги
Чорак финал

Хитой – Эрон 0:3 (0:2, 0:1)

Голлар: 0:1 – 18 Тареми, 0:2 – 31 Азмун, 0:3 – 90+1 Ансорифард.

Хитой – Ян Цзюнлин, Чэн Жи, Лю Ян, Ши Кэ, У Си (Чао Сюйжи, 25), Хао Цзюнмин, Чан Чэндун, Фэн Сяотин (Сяо Чжи, 28), У Лэй (Юй Дабао, 75), Имин Лю, Гао Лин.

Иран – Бейронванд, Канаанизадеган, Пуралиганжи, Ҳожсафи, Муҳаммади, Дежагоҳ (Чешми, 76), Иброҳими, Жаҳонбахш (Ғоддос, 68), Ризоян, Тареми, Азмун (Ансорифард, 86).

Огоҳлантиришлар: Тареми (67), Сяо Чжи (78).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz