Қайднома

Қидирув

Мората Мадридга қайтди ва...

Мората Мадридга қайтди ва...

  27.01.2019 18:30
  0
  472
Мората Мадридга қайтди ва...

«Челси» ҳужумчиси Альваро Мората «Атлетико»га ўтаётгани муносабати билан фикрларини билдириб ўтди. Испаниялик футболчи 27 январга ўтар кечаси Мадридга учиб келди ва «Атлетико» учун тиббий кўрикдан ўтиши арафасида интервью берди.

Трансфер ҳақида

«Мен жуда бахтиёрман, фаолиятимнинг янги босқичини бошламоқдаман. Мен бу кунни кўп кутдим.  Мен ҳали тиббий текширувлардан ўтишим керак. Янги жамоадошларим билан илк машғулотни сабрсизлик билан кутмоқдаман».

«Реал»даги фаолияти ҳақида 

«Ҳамиша ёнимда бўлган одамлар мен ҳозир нималарни ҳис қилишим ва эртага нималарни ҳис қилишимни яхши тушунишади. Улар мен кейинги кунларни қандай ўтказганимга гувоҳ. Мен бахтиёрман.

Ҳар кимнинг ўз фикри бўлади ва бу нормал ҳолат, мен бундай вазиятда нима қилишим кераклигини биламан. Мен фаолиятимни «Атлетико»да бошлаганман, кўпчилик бу нимани англатишини яхши тушунади.

Ўтмиш – ўтди, биз уни ортга қайтара олмаймиз. Мен ўзим қилган ишлардан фахрланаман, умид қиламанки, эртага барчаси яхши бўлади», – деган Мората. 

У 27 январь куни кундузи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди.

«Худога шукр, барчаси яхши», – деган Мората тиббий кўрикдан кейин.

Қайд этиш керакки, Мората «Атлетико» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади, аммо у «матрасчилар»нинг ёшлар жамоасида фақат икки йил ўйнаган, кейинроқ Мадриднинг бошқа бир клуби «Реал» сафига ўтиб кетганди.

Айни вақтда 26 ёшда бўлган Мората «Челси»га 2017 йилнинг ёзида «Реал»дан келиб қўшилганди. Унинг трансфери ўшанда лондонликларга 66 млн еврога тушганди. У Англия чемпионатининг жорий мавсумида 16 ўйинда майдонга тушди. Форварднинг инглиз клуби билан шартномаси муддати 2022 йилга қадар тузилган. Аммо жамоага Гонсало Игуаин келиши туфайли у асосий таркибдаги ўрнини йўқотиши маълум бўлди.

«Атлетико» эса Моратани 18 ой муддатга 7,5 млн евро эвазига ижарага олмоқда. Мадридликлар кейинроқ уни 40-45 млн евро эвазига тўла сотиб олишлари ҳам мумкин.


Манба: kun.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz