Қайднома

Қидирув

ОК-2019: Хави устамон башорат!? Аммо Ўзбекистон термаси у айтганчалик натижа кўрсата олмади...

ОК-2019: Хави устамон башорат!? Аммо Ўзбекистон термаси у айтганчалик натижа кўрсата олмади...

  29.01.2019 11:00
  0
  863
ОК-2019: Хави устамон башорат!? Аммо Ўзбекистон термаси у айтганчалик натижа кўрсата олмади...

Испания терма жамоаси ҳамда “Барселона” клуби аъзоси Хави Эрнандес ҳозирда Қатар чемпионатида, аниқроғи “Ал Садд” клуби таркибида тўп тепаётганидан хабарингиз бор. 

Хави яшил майдонда қандай кароматлар кўрсатганини яхши биламиз. Энди у ўзининг нақадар етук футбол эксперти эканлигини ҳам исботламоқда. Гап шундаки, испаниялик моҳир футболчи БААда бўлиб ўтаётган Осиё кубоги олдидан Қатар телеканалларидан бирида чиқиш қилиб, ўз тахминлари билан ўртоқлашганди.  Хавининг фикрига кўра, Осиё кубогида Ўзбекистон терма жамоаси ўз гуруҳида 2-ўринни эгаллайди ва нимчорак финалда Австралияга имкониятни бой беради. Гувоҳи бўлдикки, Эктор Купер шогирдлари ўз гуруҳида Япониядан кейин 2-ўринни эгаллади ва плей-офф босқичида айнан яшил қитъа вакилларига пенальтилар сериясида ютқазиб қўйишди. 

Испаниялик футболчининг тахминига кўра финалга Япония ва Қатар терма жамоалари етиб боради ва ҳал қилувчи баҳсда қатарликлар ғолиб бўлади. Дарҳақиқат, бугун бўлиб ўтган ярим финалнинг дастлабки ўйинида Япония терма жамоаси шу кунгача ўз дарвозасидан битта ҳам тўп олиб чиқмаган ва мусобақа фаворити саналаётган Эронни ҳар жабҳада мағлуб этди. Бу якуний ҳисобда ҳам ўз аксини топди: Япония – Эрон – 3:0. 

Эртага Қатар ярим финалда мусобақа мезбони ва ҳозирча турнирда у қадар ёрқин ўйин намойиш этолмаётган БАА билан куч синашади. Шуни таъкидлаш керак, ҳозирда кўпчилик бу ўйинда қатарликларнинг имкониятини юқори баҳолашмоқда. Агар бу тахминлар ўзини оқлаб, финалга Қатар йўл оладиган бўлса Хавининг башоратчилиги ўз тасдиғини топади. 

Эслатиб ўтамиз, Хави Қатар телеканалида 1 январь куни чиқиш қилган, бу вақтда Осиё кубоги ҳатто бошланмаган эди. Кўрайликчи, испан футболчисининг башорати қай даражада тўғри чиқади?! 

Отабек Эшмаматов, ЎзА


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz