Қайднома

Қидирув

Қатар Осиё кубоги-2019 чемпиони!

Қатар Осиё кубоги-2019 чемпиони!

  01.02.2019 20:54
  0
  548
Қатар Осиё кубоги-2019 чемпиони!

Осиё кубоги-2019 мусобақаси ўз поёнига етди. Ҳал қилувчи баҳсда Япония ҳамда Қатар терма жамоалари баҳс олиб боришди.

Учрашувда японияликларнинг устунлиги кутилган эди. Бироқ амалда бундай бўлиб чиқмади. 12-дақиқадаёқ Али ал Моаз Қатарликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 27-дақиқага келиб Абдулазиз Ҳотам ажойиб зарбаси билан ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди.

Биринчи бўлим шундай сценарий остида якунланди. Иккинчи бўлимда японлар вазиятни ўнглаш мақсадида катта куч билан олдинга ташланди ва 69-дақиқада Минамино ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.

Аммо қанча уринмасин Япониянинг шундан кўпига кучи етмади. Қолаверса, 83-дақиқада қатарликлар пеналти тепиш имкониятига эга бўлишди ва бу Афиф томонидан голга айлантирилди. Табиийки, бу билан ўйин тақдири ҳал бўлди.

Шундай қилиб, Қатар терма жамоаси ўз тарихида илк бор чемпионга айланди.

ОСИЁ КУБОГИ. ФИНАЛ

ЯПОНИЯ – ҚАТАР - 1:3 (0:2)

1 февраль, «Sheikh Zayed Sports City»

Голлар: 0:1 – 12 Али, 0:2 – 27 Хатем, 1:2 – 69 Минамино, 1:3 – 83, пеналти Афиф.

Япония: Гонда, Йосида, Томиясу, Нагатомо, Сиотани (Ито, 84), Доан, Сибасаки, Минамино (Инуи, 89), Харагути (Муто, 62), Сакаи, Осако.

Қатар: Ал-Шеб, Ал-Рави, Хассан, Педру Мигел, Хухи (Ал-Хаджри, 61), Салман, Хатем, Мадибо, Афиф, Халид (Будиаф, 74), Али (Алаа, 90).

Огоҳлантиришлар: Сибасаки (20), Йосида (82), Афиф (84), Сакаи (86), Педру Мигел (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz