Қайднома

Қидирув

“Зенит” кучаймоқда, таркибга Азмун ва Барриос қўшиб олинди

“Зенит” кучаймоқда, таркибга Азмун ва Барриос қўшиб олинди

  02.02.2019 11:04
  0
  418

Санкт-Петербургнинг “Зенит” жамоаси Россия Премьер-лигасининг баҳорги мавсуми ҳамда Европа лигаси плей-офф босқичида муваффақиятли қатнашиш мақсадида ўз таркибини бир қатор маҳоратли футболчилар ҳисобига кучайтириб олмоқда.   Жумладан, Россия чемпионати пешқадамлари ўз сафига “Рубин” жамоаси ҳужумчиси Сардор Азмунни қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида маълум қилинди.   5bc888d4cba522c07bccee5b8b52ccad.jpg   Эрон терма жамоаси етакчиси питерликлар билан 3,5 йилга мўлжалланган шартнома имзолади. Аввалроқ Азмуннинг трансфер қиймати 10-15 миллион евро атрофида бўлиши тахмин қилинаётган эди. 24 ёшли ҳужумчи янги клуби сафида 7-рақам остида тўп тепади. У бунга қадар Эрон терма жамоаси ҳамда “Рубин” клубид 20-рақамда ғаракат қилган.   Эронлик футболчи 2012 йил, яъни 17 ёшида “Рубин” жамоаси сафига келиб қўшилган. 2015 йилда Қозон клуби уни “Ростов” жамоасига ижарага берган, Сардор бу клуб таркибида Россия чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлган. Азмун Россия чемпионатидаги беш ярим йиллик фаолияти давомида жами 154та ўйинда майдонга тушиб, 42та гол муаллифи бўлди. Шунингдек, у Эрон терма жамоаси таркибида 46та учрашувда 28та тўп киритган.   Бундан ташқари, “Зенит” клуби Аргентинанинг “Бока Хуниорс” жамоасидан Вильмар Барриоснинг трансфер қилинганлигини ҳам эълон қилди. 25 ёшли колумбиялик чарм тўп устаси питерликлар билан 4,5 йиллик шартнома имзолади. Футболчи янги жамоасининг Испаниядаги йиғинига бориб қўшилди.   dc14098b9bef924097e37508763d52603678806e.jpg   Маълум бўлишича, “Зенит” футболчи трансфери учун “Бока Хуниорс”га 15 миллион евро тўлаган. Барриос “Бока Хуниорс” клуби сафида шу кунгача 66та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган. У Аргентина чемпионатида ғолиб чиқиб, Либертадорес кубоги финалигача етиб борди. Колумбия терма жамоаси сафида эса 9та ўйинда майдонга тушган.  

 

Отабек Эшмаматов, ЎзА


Манба: uza.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz