Қайднома

Қидирув

Алмуоз Али Осиё Кубоги рекордини ўрнатди

Алмуоз Али Осиё Кубоги рекордини ўрнатди

  02.02.2019 11:20
  0
  366

1 февраль, жума куни бўлиб ўтган Осиё Кубоги—2019 мусобақаси финалида Қатар терма жамоаси ҳужумчиси Алмуоз Али японлар дарвозасига битта гол уришга эришди.

Фото: Twitter

Шу вақтга қадар ҳеч ким 1996 йили Эронлик футболчи Али Даи (8 та гол) ўрнатган рекордни янгилай олмаганди. Алмуоз Али эса БАА мезбонлик қилган Осиё Кубогида жами 9 та гол уриб, мусобақа рекордини янгилади ва тарихга кирди.

«Ал-Дуҳайл» клубининг 22 ёшли ҳужумчиси мусобақа тўпурари бўлиши билан бирга энг яхши ўйинчи дея эътироф ҳам этилди.

Осиё Кубоги мусобақалари тарихидаги тўпурарлар рўйхати: Алмуоз Али (Қатар) — 2019 йил 9 та гол Али Даи (Эрон) — 1996 йил 8 та гол Беҳташ Фариба (Эрон) — 1980 йил 7 та гол Чой Сун Ҳо (Жанубий Корея) – 1980 йил 7 та гол.


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz