Қайднома

Қидирув

Ла Лига: «Барселона» яна бир маротаба ирода кучини кўрсатди

Ла Лига: «Барселона» яна бир маротаба ирода кучини кўрсатди

  03.02.2019 00:48
  0
  425
Ла Лига: «Барселона» яна бир маротаба ирода кучини кўрсатди

Испания примероси 22-туридан ўрин олган «Барселона» ҳамда «Валенсия» ўртасидаги ўйин ўз поёнига етди.

«Камп Ноу» стадионида кечган баҳс 2:2 ҳисобида ўз поёнига етди. 24-дақиқада Кевир Гамейро меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққанди. 32-дақиқага келиб, «Валенсия» пенальти тепиш имкониятига эга бўлди ва зарбани Парехо аниқ амалга оширди.

Орадан кўп ўтмай «Барселона» ҳам пенальти ишлади ва Лионель Месси ҳисобни қисқартирди. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлимда табиийки, мезбонлар катта кучни ҳужумга ташлади ва 64-дақиқада яна ўша Леонинг маҳорати уларни мағлубиятдан қутилиб қолди.

ЛА ЛИГА. 22-ТУР

БАРСЕЛОНА – ВАЛЕНСИЯ - 2:2 (1:2)

2 февраль, 22:30. «Камп Ноу» 76 789 томошабин.

Голлар: 0:1 – 24 Гамейро, 0:2 – 32, пенальти Парехо, 1:2 – 39, пенальти Месси, 2:2 – 64 Месси.

Барселона: тер Стеген, Пике, Серджи Роберто, Нелсон Семеду (Альба, 46), Вермален, Аленья (Артур, 66), Ракитич, Видаль, Коутиньо (Малком, 84), Месси, Суарес.

Валенсия: Нето, Гарай, Тони Лато, Пиччини, Габриэл, Васс, Коклен (Кондогбиа, 72), Парехо, Черышев, Родриго (Санти Мина, 79), Гамейро (Ферран Торрес, 40).

Огоҳлантиришлар: Серджи Роберто (31), Ракитич (45), Альба (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz