Қайднома

Қидирув

Элдор Шомуродов Россиянинг бошқа бир жамоасига йўл олиши мумкин

Элдор Шомуродов Россиянинг бошқа бир жамоасига йўл олиши мумкин

  03.02.2019 09:26
  0
  532
Элдор Шомуродов Россиянинг бошқа бир жамоасига йўл олиши мумкин

Сардор Азмунни «Зенит»га сотиб юборган «Рубин» клуби ҳужуми чизиғи учун янги футболчи қидира бошлади.

Қозонликлар учун асосий номзод «Енисей» ҳужумчиси Михаил Костюков бўлиб турибди. «Рубин» ушбу футболчини 1 миллион еврога сотиб олиши мумкин. Аммо Костюков октябрь ойида жароҳат олган бўлиб, ҳамон майдонга қайтмагани Татаристон клубини хавотирга солмоқда.

Агар Костюков варианти амалга ошмаса, «Рубин» «Ростов» ҳужумчиси Элдор Шомуродов номзодига тўхталади. Ўзбекистонлик футболчи мавсум охиригача ижарага олинади.

Шомуродов Россия чемпионатининг ушбу мавсумида 14та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ёзди. Ҳамюртимиз Осиё кубоги мусобақасида 4та гол уришга муваффақ бўлди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz