Қайднома

Қидирув

«А» Серия: «Парма» Туринда «Ювентус»дан очко олди

«А» Серия: «Парма» Туринда «Ювентус»дан очко олди

  03.02.2019 02:57
  0
  404
«А» Серия: «Парма» Туринда «Ювентус»дан очко олди

Италия чемпионатининг 22-туридан ўрин олган «Ювентус» – «Парма» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Альянц Стэдиум» стадионида бўлиб ўтган ўйинда жанговар дуранг қайд этилди.

Учрашувнинг биринчи бўлими тўлиқ мезбонлар устунлигида ўтди, меҳмонлар эса фақат ҳимояланишди. Кетма-кет ҳужумлар 36-дақиқага келиб ўз самарасини берди, Криштиану Роналду жарима майдони ичида аниқ зарба йўллаган ҳолда дарвозани ишғол қилди.

62-дақиқада Даниэле Ругани жарима майдони ичидаги тартибсизликдан унумли фойдаланиб, майдон эгаларининг иккинчи голини урди. Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас Антонино Барилла ўнг қанотдан узатилган тўпга боши билан тўхтатмасдан зарба берди ва ҳисобни қисқартирди.

Яна бироз ўтиб Роналду жарима майдонига ҳаволатиб узатилган тўпни ўз услубида дарвозага жойлаб қўйди. 74-дақиқада меҳмонлар яна ҳисобни қисқартиришди, Жервиньонинг чиройли зарбаси ҳимоячига тегиб дарвозадан жой олди.

Барчаси туринликларнинг ғалабаси томон кетаётган бир вақтда «Парма» ҳисобни тенглаштирди. Марио Манжукичнинг ўз жарима майдони атрофидаги тушунарсиз ҳаракати ҳужумга замин яратди ва Жервиньо яқин масофадан кучли зарба йўллаб ҳисобни мувозанатни тиклади.

Шу тариқа, «Ювентус» 60 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди, «Парма» (29) 12-поғонада қолмоқда.

«А» СЕРИЯ. 22-ТУР

ЮВЕНТУС – ПАРМА 3:3 (1:0)

Голлар: 1:0 – 36 Роналду, 2:0 – 62 Ругани, 2:1 – 64 Барилла, 3:1 – 66 Роналду, 3:2 – 74 Жервиньо, 3:3 – 90+3 Жервиньо.

Ювентус: Перин, Жоау Канселу, Ругани, Касерес, Хедира (Бентанкур, 79), Спинаццола, Пьянич, Матюиди, Дуглас Коста (Бернардески, 46; Джан, 86), Роналду, Манджукич.

Парма: Сепе, Гальоло, Якопони, Бастони, Бруну Алвеш, Барилла, Скоццарелла (Штулац, 76), Биабиани (Силигарди, 57), Куцка (Спрокати, 86), Жервиньо, Инглезе.

Огоҳлантиришлар: Барилла (26), Скоццарелла (28).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz