Қайднома

Қидирув

Тухель аҳдидан қайтмаган

Тухель аҳдидан қайтмаган

  03.02.2019 18:07
  0
  339
Тухель аҳдидан қайтмаган

«Пари Сен-Жермен» устози Томас Тухель Европа ОАВларида Адриен Рабьонинг асосий таркиб машғулотларига қайтгани ҳақида тарқалган хабарларга изоҳ берди. «Ҳаммаси бўлмағур гап. Раҳбариятдан Рабьони қайтариш ҳақида илтимос қилганим ёлғон. Ҳолат аввал қандай бўлса, шундайлигича турибди. Клуб уни ўйинларга қайтишини хоҳламайди. Бу қарорни тўғри тушунаман ва қабул қиламан. +айтараман: ҳолат сира ўзгармаган», — деди Тухель Goal нашрига.

Таъкидлаш лозим, франциялик хавбекнинг клуб билан тузган шартномаси мавсум охирида тугайди. Футболчи эса жамоани эркин агент сифатида тарк этишни истамагани учун асосий таркибдан четлатилиб, ўринбосарлар билан машғулот ўтказаётган эди. Ҳозирда у «Барселона»га ўтиш ҳақида ўйлаётгани айтилмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz