Қайднома

Қидирув

Тошкент вилояти ФА тарбияланувчилари учун янги тренажёрлар ажратилди...

Тошкент вилояти ФА тарбияланувчилари учун янги тренажёрлар ажратилди...

  03.02.2019 20:45
  0
  1105

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияларида ишни тўғри йўлга қўйиш, футбол академиялари тарбияланувчилари учун барча шарт-шароитлар яратиш ва уларнинг келгусида кучли футболчилар бўлиб етишиб чиқиши учун зарур чора-тадбирларни кўрмоқда.
Жумладан, Тошкент вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси тарбияланувчилари жисмоний тайёргарликларини яхшилаш учун янги тренажёрлар ажратилди. Футбол академияда 20 га яқин турли тренажерлар ўрнатилиб, ушбу тренажёрлардан академия тарбияланувчилари жисмоний машғулотларида фойдаланишмоқда. Бундан ташқари, бугунги кунга келиб Тошкент вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясида 3 та футбол майдони барпо этилган бўлиб, ушбу майдонларда академия тарбияланувчилари машғулотлар олиб боришмоқда. Шунингдек, футбол академиясида энди стол тенниси, гимнастика, акробатика ҳамда тренажёр зали фаолият олиб боради.


 


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz