Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Манчестер Сити» «Арсенал» устидан ишончли ғалабага эришди

АПЛ: «Манчестер Сити» «Арсенал» устидан ишончли ғалабага эришди

  04.02.2019 02:21
  0
  346
АПЛ: «Манчестер Сити» «Арсенал» устидан ишончли ғалабага эришди

Англия премьер лигаси 25-тури доирасида «Манчестер Сити» – «Арсенал» учрашуви бўлиб ўтди. «Этихад Стэдиум»да ўтган баҳс мезбонларнинг ишончли ғалабаси билан якунланди.

Учрашувнинг илк дақиқасидаёқ Серхио Агуэро манкунианларни олдинга олиб чиқди. 11-дақиқада Лоран Косьельни жарима майдонига узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида Агуэро майдон эгаларининг ажойиб комбинациясидан сўнг тўпни бўш қолган дарвозага жойлади. 61-дақиқада Агуэро учрашувдаги хет-тригини нишонлади.

Шу тариқа, «Манчестер Сити» 59 очко билан иккинчи ўринга қайтди, «Арсенал» (47) олтинчи поғонага тушиб кетди.

АПЛ. 25-ТУР

МАНЧЕСТЕР СИТИ – АРСЕНАЛ - 3:1 (2:1)

Голлар: 1:0 – 1 Агуэро, 1:1 – 11 Косьельни, 2:1 – 44 Агуэро, 3:1 – 61 Агуэро.

Манчестер Сити: Эдерсон, Уокер, Отаменди, Лапорт, Фернандиньо, Сильва, Гюндоган, Бернарду Силва, де Брюйне (Марез, 88), Стерлинг, Агуэро (Габриэл Жезус, 81).

Арсенал: Лено, Косьельни, Монреаль, Колашинац (Денис Суарес, 66), Мустафи (Мавропанос, 79), Гендузи, Торрейра, Ивоби (Рэмзи, 66), Лихтштайнер, Обамеянг, Ляказетт.

Огоҳлантиришлар: Торрейра (40), Гюндоган (65).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz