Қайднома

Қидирув

Ла Лига: «Реал» «Алавес» устидан йирик ғалабага эришди

Ла Лига: «Реал» «Алавес» устидан йирик ғалабага эришди

  04.02.2019 03:38
  0
  378
Ла Лига: «Реал» «Алавес» устидан йирик ғалабага эришди

Испания  примероси 22-тури доирасидаги «Реал Мадрид» ҳамда «Алавес» ўртасида учрашуви бўлиб ўтди. «Сантьяго Бернабеу»да кечган баҳс мезбонларнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

Мезбонлар устунлиги бошланган баҳснинг 30-дақиқасига келиб, ўнг қанотда Серхио Регилон тўпни марказга узатди, Карим Бензема эса бўш қолган деярли дарвозани ишғол қилди.

80-дақиқада Марко Асенсио тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячига тегиб ўз йўналишини ўзгартирган тўп Винисиусга келиб тушди, ўз навбатида бразилиялик футболчи мўлжалда адашмади.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда майдон эгалари ҳисобни йирик кўринишга олиб келишди: Альваро Одриосола ўнг қанотдан тўпни зрима майдонига узатди у ерда Мариано Диас тўпга боши билан тўхтатмасдан зарба бериб чиройли голга муаллиф бўлди.

Шу тариқа, «Реал» очколарини 42тага етказиб олди ва иккинчи ўриндаги «Атлетико»дан икки очко, пешқадам «Барса»дан эса 8 очкога ортда қолмоқда.

ЛА ЛИГА. 22-ТУР

РЕАЛ МАДРИД – АЛАВЕС - 3:0 (1:0)

Голлар: 1:0 – 30 Бензема, 2:0 – 80 Винисиус Жуниор, 3:0 – 90+2 Диас.

Реал Мадрид: Куртуа, Рамос, Регилон, Одриосола, Начо, Модрич, Каземиро, Винисиус Жуниор (Иско, 87), Себальос, Бэйл (Асенсио, 63), Бензема (Диас, 75).

Алавес: Пачеко, Марипан, Лагуардиа, Дуарте, Вигарай, Пина, Ману Гарсия (Гвидетти, 81), Хони Родригес, Вакасо, Бурги (Ролан, 67), Кальери (Алекс Бланко, 81).

Огоҳлантиришлар: Лагуардиа (32), Бурги (54), Вакасо (74).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz