Қайднома

Қидирув

«А» Серия: «Милан» сафарда «Рома»дан очко олди

«А» Серия: «Милан» сафарда «Рома»дан очко олди

  04.02.2019 04:02
  0
  395
«А» Серия: «Милан» сафарда «Рома»дан очко олди

Италия чемпионатининг 22-туридан ўрин олган «Рома» – «Милан» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Олимпико» стадионида бўлиб ўтган ўйинда дуранг натижа қайд этилди.

Учрашувнинг 26-дақиқасида мезбонлар ҳимояда хатога йўл қўйишди, бундан унумли фойдаланган Пакета тўпни жарима майдони марказига узатди, у ерда Кшиштоф Пёнтек яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.

Бунга римликлар иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқасида жавоб қайтаришди, Николо Дзаньоло жамоасининг ҳужумини гол билан якунлади. Қолган дақиқаларда дарвозалар даҳлсиз қолди.

Шу тариқа, «Милан» 36 очко билан тўртинчи ўринда қолди, «Рома» эса (35) кейинги поғонада бормоқда.

«А» СЕРИЯ. 22-ТУР

РОМА – МИЛАН - 1:1 (0:1)

Голлар: 0:1 – 26 Пентек, 1:1 – 46 Дзаньоло.

Рома: Ольсен, Фасио, Манолас, Коларов, Флоренци (Эль-Шаарави, 65), де Росси, Пеллегрини, Дзаньоло, Карсдорп (Сантон, 86), Шик (Клюйверт, 81), Жеко.

Милан: Доннарумма, Мусаккьо, Родригес, Калабрия, Романьоли, Лукас Пакета (Кастильехо, 77), Бакайоко, Чалханоглу, Кессиэ, Сусо (Лаксальт, 87), Пентек (Кутроне, 87).

Огоҳлантиришлар: Манолас (18), Дзаньоло (21), Сусо (39), Лукас Пакета (53), Пеллегрини (63), Кессиэ (72).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz