Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади

  04.02.2019 17:29
  0
  488
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 14-25 февраль кунлари Испаниянинг Сан-Педро-дель-Пинатар шаҳрида йиғин ўтказиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Унгача терма жамоа бош мураббийи Любинко Друлович Тошкентда йиғин ўтказишга қарор қилди. Йиғин давомида сербиялик мутахассис футболчилар билан яқиндан танишиб, уларнинг имкониятлари ва жисмоний ҳолатларини кўздан кечиради.

Тошкентдаги йиғин 14 февралга қадар давом этади. Кейин Олимпия терма жамоаси аъзолари Испанияга йўл олиб, ўша ерда йиғинни давом эттиришади. Испаниядаги йиғин давомида бир қатор назорат учрашувлари ўтказиш режалаштирилган.

Бугун Любинко Друлович ва унинг ёрдамчилари футболчилар билан дастлабки танишувни амалга оширишди. Учрашув давомида терма жамоа олдига Токио-2020 Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритиш вазифаси турганлиги, ушбу вазифани амалга ошириш учун бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилиш кераклиги айтиб ўтилди. Шунингдек, футболчиларга соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, турли зарарли одатлардан четда бўлиш кераклиги яна бир бор уқтирилди.

Тошкентдаги йиғин давомида Олимпия терма жамоаси аъзолари "Чиғатой" спорт мажмуасида ва "Миллий" стадион машғулотлар майдонида жисмоний машқлар олиб боришади.


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz