Қайднома

Қидирув

Наҳотки, шундай ёки кетма-кет 3 та “Эль-классико”ни кўрамиз...

Наҳотки, шундай ёки кетма-кет 3 та “Эль-классико”ни кўрамиз...

  05.02.2019 00:27
  0
  556
Наҳотки, шундай ёки кетма-кет 3 та “Эль-классико”ни кўрамиз...

Қатарнинг «Ал-Садд» клуби ҳужумчиси Бағдод Бунеджаҳ жамоадоши - «Барселона»нинг собиқ етакчиси Хави билан муносабатларига тўхталиб, ундан эшитганларини баён этди. «Хавининг айтишича, Каталонияда болаларни ёшликларидан «Реал»га нафрат билан қарашга ўргатишади. Дейлик, «Қироллик клуби» «Барселона» сафидаги бирор кимсага ёқмас экан», - деди Бунеджаҳ AS нашрига берган интервьюсида. Эслатиш жоиз, Хави Қатар футболига юзланишига қадар «Барса» сафида нақ 17 йил ўйнаган. Бунеджаҳ эса миллий чемпионатларнинг 2018 йилги энг яхши тўпураридир. «Ал-Садд» ҳужумчиси ўтган йили Қатар чемпионати доирасидаги 59та ўйинда 40та гол уриб, бу борада Лионель Месси ва Криштиану Роналдуни ҳам ортда қолдирди.

Айтганча, Испания кубоги ярим финали иштирокчилари ўз рақибларини билиб олишди. Қарангки, қуръа «Реал» ва «Барселона»ни бир-бирига рўбарў қилди. Иккинчи жуфтлик нисбатан оддий: «Бетис» -«Валенсия». Финал йўлидаги илк ўйинлар 6-7 февраль кунлари ўтказилади. Жавоб учрашувлари эса 27 февраль санасига белгиланган.

«Эль-класико»нинг дастлабкиси «Камп Ноу»да, иккинчиси «Сантьяго Бернабеу»да бўлиб ўтади. Хуллас, мухлислар бир ой ичида кетма-кет 3та «класико» гувоҳига айланишади. Принципиал рақиблар кубок финали йўлланмаси масаласига ойдинлик киритиб олишгач, 2 март куни Ла-лига 26-тури доирасида яна Мадридда учрашишади. Дарвоқе, кубок финалига Севилья мезбонлик қилади - «Бетис»нинг уй стадиони «Бенито Вильямарин». Умуман, ушбу арена мамлакат кубогининг ҳал қилувчи баҳсига илк марта ўз бағрини очади. Қўшимча маълумот шуки, «Барса» ва «Реал» ҳозирга қадар Испания кубоги доирасида 34 марта тўқнашган бўлиб, уларнинг 15тасида каталонияликлар, 12тасида мадридликлар ғалаба қозонишган, 7та баҳсда кучлар тенг келган. Айтиш ўринли, охирги 4 мавсумдан буён Copa del Rey турнирини бош соврини «Барселона»дан ортмаяпти. Каталонияликларнинг ушбу сериялари бошланишидан олдин (2014 йили) Испания кубоги айнан «Реал»га насиб этган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz