Қайднома

Қидирув

Клублардан рекорд:Трансферларга 7,03 млрд. доллар сарфланди

Клублардан рекорд:Трансферларга 7,03 млрд. доллар сарфланди

  05.02.2019 02:01
  0
  504
Клублардан рекорд:Трансферларга 7,03 млрд. доллар сарфланди

ФИФА 2018 йилги трансферлар ҳақида тўлиқ маълумот берди. Демак, ўтган йили клублар томонидан янги ўйинчилар харидига жами 7,03 млрд. доллар сарфланган. Бу сумма 2017 йилги кўрсаткич (6,37 млрд. доллар)га нисбатан 10 фоиз кўпдир. 2018 йилнинг энг қимматбаҳо футболчиси - Килиан Мбаппе. 2017 йили «Монако»дан «ПСЖ»га ижара асосида ўтган футболчининг тўлақонли трансфери учун 180 миллион евро сарфланган.
Харидлар суммасининг 78,2 фоизи УЕФА байроғи остидаги клублар ҳиссасига тўғри келди. Умуман, ўтган йил умумий ҳисобда 3974та клуб трансферга қўл урган бўлиб, улардан 31таси 50 млн. доллардан кўпроқ сарфлади. Трансферлар сони бўйича эса рекорд янгиланди - 16500та (2017 йили 15600та эди). Трансферлар масаласида энг катта мусбат баланс Франция клубларига тегишли: +467,2 млн. доллар.
Англия жамоаларида эса энг катта манфий баланс кузатилди: -1,05 млрд. доллар. Қайд этиш жоиз, клублар 2019 йилнинг бошида бир неча шов-шувли трансферларни амалга оширишга улгурди. Жумладан, Леандро Паредес «Зенит»дан «ПСЖ»га 52 миллион доллар эвазига ўтди, «Милан» польшалик ҳужумчи Кшиштоф Пентек учун 39 «лимон» тўлади. Ярим ҳимоячи Френки де Йонг эса ёзда «Барселона» вакилига айланади. Унинг трансфер суммаси - 85 миллион доллар. Шунингдек, 73 миллион долларга баҳоланган Дортмунднинг «Боруссия»си ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишич ҳам  «Челси» сафига айнан ёзда қўшилади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz