Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Вест Хэм» «Ливерпуль»дан очко тортиб олди

АПЛ: «Вест Хэм» «Ливерпуль»дан очко тортиб олди

  05.02.2019 07:40
  0
  589
АПЛ: «Вест Хэм» «Ливерпуль»дан очко тортиб олди

Англия премьер лигаси 25-тури доирасида «Вест Хэм» – «Ливерпуль» учрашуви бўлиб ўтди. Лондондаги баҳсда томонлар муроса кўчасини танлашди.

Учрашувнинг 22-дақиқасида Садио Мане Жеймс Милнер узатиб берган тўпни дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни очди. Ушбу ҳужум пайтида Милнерда салкам бир метрлик ўйиндан ташқари ҳолат бор эди, бироқ ён ҳакам бу вазиятни баҳолашда хатога йўл қўйди.

28-дақиқада лондонликлар стандарт вазиятни голга айлантиришди, Микаил Антонио жаримадан узатилган тўпни қаршиликсиз дарвозага йўллади ва ҳисобни тенглаштирди. Танаффусга қадар икки жамоада ҳам яна бир қатор вазиятлар юзага келди, бироқ уларнинг ҳеч бири голга айланмади.

Иккинчи бўлимни мерсисайдлар фаол ўтказишди, майдон эгалари эса ҳимояга эътибор қаратган ҳолда ўз омадларини қарши ҳужумдан қидиришди. Аммо ўйин сўнггига қадар дарвозалар даҳлсиз қолди.

Шу тариқа, «Ливерпуль» 62 очко билан пешқадамликда давом этмоқда. Бироқ «Ман Сити» билан ўртадаги фарқ уч очкогача қисқарди. «Вест Хэм» (32) эса 12-ўринга кўтарилиб олди.

АПЛ. 25-ТУР

ВЕСТ ХЭМ – ЛИВЕРПУЛЬ - 1:1 (1:1)

Голлар: 0:1 – 22 Мане, 1:1 – 28 Антонио.

Вест Хэм: Фабианьски, Огбонна, Диоп, Крессуэлл, Райс, Антонио, Нобл (Обианг, 79), Фелипе Андерсон (Масуаку, 90), Снодграсс, Фредерикс, Эрнандес (Кэрролл, 79).

Ливерпуль: Алиссон, ван Дейк, Матип, Робертсон, Фабиньо, Милнер, Лаллана (Шакири, 69), Кейта, Мане, Фирмино (Ориги, 75), Салах.

Огоҳлантиришлар: Матип (54), Эрнандес (60).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz