Қайднома

Қидирув

Одил Ҳамробеков «Пахтакор» футболчиси!

Одил Ҳамробеков «Пахтакор» футболчиси!

  05.02.2019 13:40
  0
  519
Одил Ҳамробеков «Пахтакор» футболчиси!

Хабарингиз бор, Ўзбекистон вице-чемпиони «Пахтакор» ОЧЛ-2019 саралаши иккинчи ўтиш босқичи доирасида 12 февраль куни ўз майдонида Ироқнинг «Эйр Форс» жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Саралаш баҳслари анча эрта бошлангани боис «Пахтакор» саралаш баҳсларида қатнашувчи ўйинчиларини расмий рўйхатдан ўтказиш жараёнини аллақачон бошлаб юборган эди. Бугун «Пахтакор» жамоаси янги мавсум олдидан ўз сафига қўшиб олган сўнгги футболчисини рўйхатдан ўтказиш учун ариза топширди.

Шу пайтга қадар «Насаф» жамоаси сафида ўйнаб келган ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков энди фаолиятини Тошкент клуби таркибида давом эттиради. «Пахтакор» расмийлари футболчи билан тузилган шартномани тақдим қилди.

ПФЛ эндиликда мазкур ўйинчи ҳам киритилган якуний рўйхатни Осиё Чемпионлар лигаси баҳсларида қатнашиши учун ОФКга тақдим қилади.


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz