Қайднома

Қидирув

«ПСЖ» собиқ футболчиси жамоани судга берди

«ПСЖ» собиқ футболчиси жамоани судга берди

  05.02.2019 17:21
  0
  412
«ПСЖ» собиқ футболчиси жамоани судга берди

Айни пайт «Ренн» жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган «ПСЖ» собиқ яримҳимоячиси Атем Бен-Арфа парижликларни судга берди, бу ҳақида RMC маълумот бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, 31 ёшли футболчининг фикрига кўра, парижликлар унга 7-8 миллион евро миқдорида маблағ тўлаб бериши керак. Бен-Арфа судга 50 варақлик маълумотларни юборган ва у ерда «ПСЖ»га бўлган айбловлар баён қилинган. Футболчининг фикрига кўра, клуб 2017/18 мавсумда жамоадан четлатилганидан кейин унинг футболчилик фаолиятига зарар етказган экан.

Бен-Арфа «ПСЖ» клуби сафида 2016 йилдан 2018 йилгача тўп сурган ва ўтган мавсумда биронта ҳам ўйинда иштирок этмаган. Ўтган йили эса футболчи «Ренн» жамоаси сафига эркин агент мақомида қўшилди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz