Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон Суперкубоги-2019. Ўйин 29 февраль куни "Пахтакор"да бўлиб ўтади

Ўзбекистон Суперкубоги-2019. Ўйин 29 февраль куни "Пахтакор"да бўлиб ўтади

  05.02.2019 20:15
  0
  457
Ўзбекистон Суперкубоги-2019. Ўйин 29 февраль куни

Юртимизда янги футбол мавсуми старт олишига ҳам борган сайин оз муддат қолмоқда. Янги мавсумни Ўзбекистон Суперкубоги учун ўтказиладиган ўйин очиб беради. Биласиз, Суперкубок учрашувида мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – “Локомотив” ҳамда 2018 йилги Ўзбекистон кубоги соҳиби – АГМК жамоалари соврин учун кураш олиб боришади.

Олдинроқ хабар берилганидек, Ўзбекистон Суперкубоги-2019 ўйини 23 февраль куни бўлиб ўтади. Мазкур баҳс пойтахтимиздаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Спорт телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилади ва учрашув соат 15:00да старт олади.

Учрашувдан бир кун аввал ҳар иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ҳам ташкил этилади. Шунингдек, ўйин бошланишидан олдин ва танаффус вақтида юртимизнинг эл суйган санъаткорлари иштирокида концерт дастури ва турли тадбирлар ташкил этилади.

Қолаверса, мазкур ўйинни юқори савияда ташкил этиш борасида Республика маҳаллалар кенгаши томонидан ҳам бир қатор акциялар ўтказилиши мўлжалланган. Шунингдек, имконияти чекланган болаларга ўйин олдидан турли совға-саломлар ҳам тақдим этилади. Шу куни стадионга ташриф буюрадиган ишқибозларни яна бошқа сюрпризлар ҳам кутади.


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz