Қайднома

Қидирув

Футбол. Ўзбекистон аёллар ОТЖнинг Туркиядаги мусобақадаги рақиблари маълум

Футбол. Ўзбекистон аёллар ОТЖнинг Туркиядаги мусобақадаги рақиблари маълум

  06.02.2019 17:26
  0
  361
Футбол. Ўзбекистон аёллар ОТЖнинг Туркиядаги мусобақадаги рақиблари маълум

Аланья шаҳрида ўтказиладиган халқаро турнирда 8 та терма жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради. Ўйинлар иккита гуруҳда ташкил этилади. Қизларимиз «А» гуруҳида Руминия, Ҳиндистон ва Туркманистон терма жамоаларига қарши баҳс юритадилар. «B» гуруҳида эса Шимолий Ирландия, Франция, Қозоғистон ва Иордания терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.   Ўзбекистон аёллар Олимпия терма жамоасининг мусобақадаги тақвими қуйидагича кўриниш олган:   27 февраль: Ҳиндистон – Ўзбекистон (Сиде шаҳри, «Эвренсеки» стадиони)   1 март: Ўзбекистон – Руминия (Сиде шаҳри, «Эвренсеки» стадиони)   3 март: Ўзбекистон – Туркманистон (Сиде шаҳри, «Хане» стадиони)   5 март куни Аланьядаги «Gold City» стадионида сўнгги учрашувлар ташкил этилади:   «А» гуруҳи 4-ўрин – «B» гуруҳи 4-ўрин «А» гуруҳи 2-ўрин – «B» гуруҳи 2-ўрин «А» гуруҳи 3-ўрин – «B» гуруҳи 3-ўрин «А» гуруҳи 1-ўрин – «B» гуруҳи 1-ўрин   Терма жамоамиз қизлари айни пайтда Тошкент вилоятининг «Чорбоғ» оромгоҳида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишмоқда. Машғулотлар 15 февраль куни якунланади. Шундан сўнг уларга уч кун дам берилади. Сафар олдидан ташкил этиладиган сўнгги йиғин 19-23 февраль кунлари «Чиғатой» спорт базасида бўлиб ўтади. 23 февраль тунда эса қизларимиз Туркияга йўл олишади.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz