Қайднома

Қидирув

«Камп ноу» - «камбэк»лар макони!

«Камп ноу» - «камбэк»лар макони!

  06.02.2019 23:39
  0
  331
«Камп ноу» - «камбэк»лар макони!

Ҳаттоки, ҳисобдаги катта фарқ ҳам «Камп Ноу»даги жавоб ўйинида «қиринди»га айланади. Бошқача айтганда, «Барселона» ўз майдонида ҳақиқий шер. Каталонияликлар икки ўйиндан иборат қарама-қаршиликларда буни бир неча марта исботлашган. Дейлик, жамоа янги асрда жавоб баҳсида нақ 4 марта илк ўйиндаги катта камомадни йўққа чиқарди. Аниқроғи, биринчи учрашувда 2та ёки кўпроқ гол фарқи билан ютқазиб, такрорий ўйинда барчасини ўз ўрнига қўйди. Ажойиб «камбэклар» - улкан «Камп Ноу» сеҳридан далолатми?

Охирги ёрқин мисол, Эрнесто Вальверде шогирдлари Испания кубоги чорак финалининг илк баҳсида Андалусияда «Севилья»га 0:2 ҳисобида ютқазишди. Шунда айримлар «Барса»ни турнирдан «четга чиқариб» қўйишди. Йўқ, Каталония клубининг биринчи учрашувдаги натижасига қараб, хулоса чиқармаган маъқул. Хуллас, бу сафар Лионель Месси ҳам майдонга тушди ва «Барса» имконияти анча юқори баҳоланган «Севилья»нинг устунлигини шунчаки, кичик зарраларга бўлиб ташлади - 6:1. Дарвоқе, қуръага кўра, ярим финал жуфтликларидан бири чин мухлислар кутган кўриниш олди: «Барселона» ва «Реал». Бу ёмонми? Албатта, яхши! Ахир қўшимча 2та «Эль-класико» кимга ёқмайди?


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz