Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА рейтингида 6 поғона юқорилади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА рейтингида 6 поғона юқорилади

  07.02.2019 15:15
  0
  463
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА рейтингида 6 поғона юқорилади

ФИФА февраль ойи учун миллий терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси янги рейтингда 89-поғонадан жой олди. Аввалги рейтингга нисбатан терма жамоамиз 6 поғона юқорилаганини таъкидлаб ўтиш зарур. Осиё бўйича эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12-поғонада бормоқда.

Эрон терма жамоаси ҳамон Осиё бўйича 1-поғонада бормоқда. Форслар умумий жадвалда 22-ўринда боришмоқда. ФИФА рейтингини 1727 очко жамғарган Бельгия терма жамоаси бошқариб турибди. Амалдаги жаҳон чемпиони Франция 2-ўринда, Бразилия эса 3-поғонада бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси январь ойида БААда бўлиб ўтган Осиё Кубогида 4та ўйин ўтказиб, 2та ғалаба (Уммон, Туркманистон), 1та мағлубият (Япония) ва 1та дуранг (Австралия) қайд этди. Нимчорак финалда Австралияга қарши 120 дақиқа 0:0 ҳисоби қайд этилиб, вакилларимиз фақат пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учраганди.


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz