Қайднома

Қидирув

ОЧЛ: Саралаш баҳслардаги ҳакамлар номи эълон қилинд

ОЧЛ: Саралаш баҳслардаги ҳакамлар номи эълон қилинд

  08.02.2019 12:42
  0
  524
ОЧЛ: Саралаш баҳслардаги ҳакамлар номи эълон қилинд

Осиё Футбол Конфедерацияси 12 февраль куни бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионлар лигаси 2019 саралаш босқичи ўйинларини бошқариб борувчи ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.

АГМК ва Тожикистоннинг “Истиқлол” жамоалари ўртасидаги баҳс бош ҳаками сифатида жанубий кореялик ФИФА рефериси Ким Донг Жин тайинланган бўлса, унга қанотларда австралиялик лайнсменлар Жорж Лакридис ва Раян Марк Галлахер кўмаклашади. Захира ҳаками қирғизистонлик Дмитрий Машенцев. Ҳакамлар назоратчиси қатарлик Жассим Мухаммад Ал-Хайл бўлса учрашув комиссари сифатида Қирғизистон Республикасидан Кемел Токабаев иш олиб боради.

Осиё Чемпионлари Лигаси-2019
Иккинчи саралаш босқич
12 февраль (сешанба)
АГМК – “Истиқлол”
Учрашув 16:00да ОКМК спорт мажмуасида бошланади.


ОФК "Пахтакор" ва "Эйр Форс" ўртасидаги учрашув учун расмийлар рўйхатини ҳам эълон қилди.
Унга кўра, 12 февраль куни ўтадиган ўйинни кореялик Ким Хи Гон бошқариб боради. Унга ҳамюртлари Пак Санг Жун ва Пак Кюн Ён ёрдам беришади. Гон ҳозиргача бирор марта клубларимиз ва терма жамоаларимиз иштирокидаги учрашувларда бош ҳакам вазифасини бажармаган. 2015 йил "Пахтакор" - "Ал Айн" (0:1) баҳсида 4-ҳакам бўлиб ишлаган.

Осиё Чемпионлари Лигаси-2019
Иккинчи саралаш босқич
"Пахтакор" - "Эйр Форс"
12 февраль, "Пахтакор" стадиони, 15:00


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz