Қайднома

Қидирув

“Металлург” Анталия йиғинини ғалаба билан якунлади

“Металлург” Анталия йиғинини ғалаба билан якунлади

  09.02.2019 10:21
  0
  379
“Металлург” Анталия йиғинини ғалаба билан якунлади

Аввал хабар берганимиздек, суперлига вакили Бекободнинг “Металлург” жамоаси шу кунларда мавсумолди тайёргарлик босқичи доирасида Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ўтказмоқда.   Кеча “Металлург” футболчилари Россия биринчилигида Ленинград вилояти шарафини ҳимоя қилиб келаётган “Ленинградец” жамоасига қарши назорат-стинов ўйинида майдонга тушди. Учрашувни вакилларимиз қуйидаги таркибда ўтказишди:   “Металлург”: Зафар Сафоев, Аббос Отахонов, Камолиддин Тожиев, Андрей Шипилов, Станислав Андреев, Акбар Исматуллаев, Иброҳим Йўлдошев, Сергей Тумасян, Сервер Жепаров, Музаффар Музаффаров, Ислом Исоқжонов.   Захирадан майдонга тушганлар: Карим Муҳаммедов, Зоир Жўрабоев, Аброр Тошқўзиев, Одил Абдумажидов, Дониёр Усмонов, Худойшукур Сатторов, Муҳаммад Исаев, Маҳмуд Қудратуллаев, Зоҳид Абдуллаев.   photo5397588824151927231.jpg   Учрашувда катта устунликка эришган бекободликлар 2-0 ҳисобида ғалабага эришди. Аввалига 29-дақиқада Ислом Исоқжонов ҳисобни очди. Танаффусга яқин жамоада кўрикдан ўтаётган легионер футболчи Сергей Тумасян рақиблар дарвозасига иккинчи тўпни киритди.   Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа мураббийлари таркибни 90 фоизга ўзгартиришди. Бироқ қолган вақт давомида дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. Шу тариқа “Металлург” жамоаси Туркия йиғинини ғалаба билан якунлади.   Эслатиб ўтамиз, бунгача бекободликлар Анталия йиғини доирасида Арманистоннинг уч карра чемпиони “Алашкерт” (0:3) ҳамда Болгариянинг ЦСКА 1948 (0:1) жамоаларига ютқазишган бўлса, Қозоғистоннинг “Акжайик” клуби 1:0 ҳисобида мағлуб этилганди.   Отабек Эшмаматов, ЎзА


Манба: uza.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz