Қайднома

Қидирув

АПЛ: «МЮ» сафарда «Фулхэм» устидан йирикғалабага эришди

АПЛ: «МЮ» сафарда «Фулхэм» устидан йирикғалабага эришди

  09.02.2019 20:53
  0
  429
АПЛ: «МЮ» сафарда «Фулхэм» устидан йирикғалабага эришди

Англия чемпионатининг 26-туридан ўрин олган «Фулхэм» – «Манчестер Юнайтед» учрашуви ўз якунига теди. Лондонда бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.

Учрашувнинг 14-дақиқасидаёқ манкунианлар олдинга чиқиб олишди, Поль Погба жарима майдони ичида узатмани қабул қилиб олди ва ўткир бурчак остидан ажойиб зарба йўллаб, дарвозани ишғол қилди.

23-дақиқада Антони Марсьяль майдон марказидан тезлик олиб жарима майдонига ёриб кирди ва кучли зарбаси билан жамоасининг иккинчи голини урди. 65-дақиқада Погба пенальтини аниқ бажариб, ўзининг иккинчи жамоасининг учинчи голини урди.

Шу тариқа, «Манчестер Юнайтед» мағлубиятсиз сериясини давом эттирган ҳолда очколарини 51тага етказиб олди ва тўртинчи ўринга кўтарилди.

АПЛ. 26-ТУР

ФУЛХЭМ – МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД 0:3 (0:2)

Голлар: 0:1 – 14 Погба, 0:2 – 23 Марсьяль, 0:3 – 65, пенальти Погба.

Фулхэм: Рико, Одои, Ле Маршан, Рим, Чемберс, Шюррле (Кристи, 53), Сери, Бабел (Кэрни, 77), Брайен (Сессеньон, 81), Вьетто, Митрович.

Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Смоллинг, Шоу, Диогу Далот, Джонс, Погба (Мактомини, 74), Матич, Мата, Эррера (Байи, 85), Марсьяль (Санчес, 70), Лукаку.

Огоҳлантиришлар: Брайен (25), Чемберс (38), Матич (43), Де Хеа (90), Митрович (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz