Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Манчестер Сити» «Челси»ни янчиб ташлади

АПЛ: «Манчестер Сити» «Челси»ни янчиб ташлади

  10.02.2019 23:17
  0
  486
АПЛ: «Манчестер Сити» «Челси»ни янчиб ташлади

Англия премьер лигаси 26-тури доирасидаги «Манчестер Сити» ҳамда «Челси» ўртасидаги учрашув ўз поёнига етди. «Этихад Стэдиум»да кечган баҳс мезбонларнинг йирик ғалабаси билан якунланди.

4-дақиқада Стерлинг ҳисобни очган бўлса, 13-дақиқада Агуэро сурер зарбаси билан фарқни иккитага етказди.

Аргентиналик ҳужумчи 19-дақиқага келиб дублини расмийлаштирди. 25-дақиқада Гюндоган ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди.

Иккинчи бўлимда эса яна Агуэро ва Стерлинг яна биттадан гол уриб, жамоасининг 6:0 кўринишидаги ғалабасини таъминлашди.

АПЛ. 26-ТУР

МАНЧЕСТЕР СИТИ – ЧЕЛСИ - 6:0 (4:0)

10 февраль, «Этихад Стэдиум»

Голлар: 1:0 – 4 Стерлинг, 2:0 – 13 Агуэро, 3:0 – 19 Агуэро, 4:0 – 25 Гюндоган, 5:0 – 56, пенальти Агуэро, 6:0 – 80 Стерлинг.

Манчестер Сити: Эдерсон, Лапорт, Стоунз, Уокер, Зинченко, де Брюйне (Марез, 68), Фернандиньо (Сильва, 75), Бернарду Силва, Гюндоган, Стерлинг, Агуэро (Габриэл Жезус, 65).

Челси: Аррисабалага, Рюдигер, Алонсо (Эмерсон, 73), Аспиликуэта, Давид Луиз, Баркли (Ковачич, 52), Жоржиньо, Педро (Лофтус-Чик, 65), Канте, Азар, Игуаин.

Огоҳлантиришлар: Жоржиньо (60), Алонсо (69), Гюндоган (77).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz