Қайднома

Қидирув

БААда тушунарсиз икки хил муносабат, аммо...

БААда тушунарсиз икки хил муносабат, аммо...

  11.02.2019 12:46
  0
  258
БААда тушунарсиз икки хил муносабат, аммо...

БААнинг «Ал-Ваҳда» клуби мамлакат футбол ассоциациясидан ОК-2019 натижалари таҳлилига бағишланган фавқулодда йиғилиш чақиришни талаб қилмоқда. Клубнинг иддаосига кўра, шундай катта турнирга мезбонлик қилиб, омадсизликка юз тутилгани боис, муваффақиятсизлик сабабчиларини жазолаш керак экан. Дарвоқе, БАА термаси турнир ярим финалида ашаддий рақибларидан бири - Қатар миллий жамоасига шармандаларча ютқазгач, мамлакат ФА президенти Марван Галаитининг истеъфога чиқиши хусусида миш-мишлар тарқалганди. Энди бу гап-сўзлар жиддийлашиб, «Ал-Ваҳда» талаби кўринишида реаллашиб бормоқда. Аслида бу клуб унча таниқли эмас, аммо мамлакат футболига таъсир ўтказишга қодир. Агар Галаитининг асли дубайлик эканлиги ва вақтида «Ал-Наср» клуби президенти сифатида ишлаганини инобатга олсак, амирликлар футболида ҳокимият учун кураш янги тусга кирганини пайқаш қийин бўлмайди. Бироқ келинг, лавозим учун курашни ўз ҳолига қўйиб, асосий фикрни эслайлик: БААда оддийгина клуб мамлакат термасининг қитъа чемпионати ярим финалидаги кутилмаган мағлубиятини рўкач қилиб, алоҳида кенгаш чақиришни талаб қиляпти. Ўзбекистон миллий жамоаси эса турнирдан 1|8 финалдаёқ чиқиб кетди. Аммо ҳали ҳеч ким ақалли Эктор Купер иштирокида матбуот анжумани ташкиллаш ғоясини ҳам олдинга сургани йўқ...

Алишер НИКИМБАЕВ


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz