Қайднома

Қидирув

Осиё чемпионлар лигаси. Бугун «Пахтакор» ва АГМК саралаш учрашувини ўтказади

Осиё чемпионлар лигаси. Бугун «Пахтакор» ва АГМК саралаш учрашувини ўтказади

  12.02.2019 09:38
  0
  1023
Осиё чемпионлар лигаси. Бугун «Пахтакор» ва АГМК саралаш учрашувини ўтказади

Бугун ўзбек клублари учун Осиё чемпионлар лигаси бошланади. Мамлакатимизнинг икки жамоаси мусобақанинг саралаш босқичидаги иштирокини бошлайди.

Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси Ироқнинг «Эйр Форс» жамоасига қарши майдонга тушса, Олмалиқнинг АГМК клуби футболчилари Тожикистоннинг «Истиқлол» жамоасини синовдан ўтказишади.

«Пахтакор» ҳамда «Эйр Форс» жамоасидаги ўйин соат 15:00 да бошланади ва «Спорт» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади. АГМК – «Истиқлол» тўқнашуви эса 16:00 да старт олади. Мазкур баҳс «Маҳалла» телеканалида тўғридан-тўғри намойиш этилади.

Осиё Чемпионлари Лигаси.

Иккинчи саралаш босқич.

«Пахтакор» – «Эйр Форс»

12 февраль. Тошкент. «Пахтакор» стадиони, 15:00.

Ҳакамлар: Ким Хи Гон, Пак Санг Жун, Пак Кюн Ён (барчаси Жанубий Корея).

Осиё Чемпионлари Лигаси.

Иккинчи саралаш босқич.

АГМК – “Истиқлол”

12 февраль. Олмалиқ. «ОКМК» стадиони, 16:00.

Ҳакамлар: Ким Донг Жин (Жанубий Корея), Лакриндис Жорж, Райан Марк Галлахер (иккиси Австралия).


Манба: www.olympic.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz