Қайднома

Қидирув

“Эйр Форс” устози “Пахтакор”га ишонади, Арвеладзени нима ўйлантирмоқда?

“Эйр Форс” устози “Пахтакор”га ишонади, Арвеладзени нима ўйлантирмоқда?

  13.02.2019 00:09
  0
  391

“Пахтакор” ва “Эйр Форс” (2:1) жамоалари учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Босим Қосим иштирок этди ва ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.   – Аввало, “Пахтакор” жамоасини қўлга киритилган муҳим ғалаба билан табриклайман. Биз кучли ижрочиларга эга яхши жамоага қарши тўп тепишимизни билардик. Бугун ҳар икки жамоа ҳам ўзининг энг яхши сифатларини кўрсатишга ҳаракат қилди. Бироқ, жарима зарбасидан киритилган иккинчи гол ўйинда ҳал қилувчи аҳамият касб этди. Шундан кейин “Пахтакор” устунликни ўз қўлига олди. Бизга ўз ўйинимизни кўрсатиш учун баъзи етакчи футболчиларимизнинг йўқлиги ҳам таъсир кўрсатди, дейиш мумкин.   Режамиздан 90 дақиқа ичида ғалаба қозониш ўрин олган эди. Чунки, бизда чемпионат авжига чиққан паллада ўйинни қўшимча бўлимларга олиб бориш футболчиларни толиқтириб қўйиши мумкин. Аммо футболда рақиб сизга қанча имкон берса, шу даражада ўйнайсиз. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин бунга жавоб беришимизга тўғри келди. Унгача ҳаммаси яхши кетаётган эди.   – Ўйиндаги тўхталиш жамоангизга қандай таъсир қилди?   – Бундай ҳолатлар камдан кам бўлса ҳам бўлиб турадиган ҳолат. Баъзи футболчилар бундай вазиятда иштиёқини йўқотиб қўйишади. Эндигина қизиган танаси совуб қолган бўлиши мумкин.   – “Пахтакор” жамоасининг ОЧЛдаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?   20adbaa0-ef0c-4cc0-9513-f7bc884bcf0c.jpg   – “Пахтакор”нинг гуруҳ босқичига чиқишига ишонаман. Қолаверса жамоа стандарт вазиятлардан унумли фойдаланишни ҳам яхши ўзлаштирибди. Бундан ташқари “Пахтакор” халқаро майдонда қандай ўйнашни жуда яхши биладиган бой тажрибага эга жамоа.   Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Пахтакор” жамоаси устози Шота Арвеладзе ҳамда учрашувнинг энг яхши футболчиси, деб топилган Марат Бикмаев журналистларнинг саволларига жавоб қайтаришди.   – Биринчи навбатда мухлисларимизга раҳмат айтмоқчиман. Уларсиз қанча гол уриб, қанча ғалаба қозонмайлик, бугунгидек ҳиссиётни туймаймиз. Ироқда мавсумнинг ўртаси, бизда эса ҳали мавсум бошлангани йўқ. Қолаверса, таркибда янги футболчилар кўп, жамоавий ўйин эса яхши шаклланмаган. Шунга қарамай бугун олдимизга қўйган мақсадга эришдик, - деди Шота Арвеладзе.   – Бугун бизни стадионга келиб қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимиздан хурсандман. Ўйин давомида кўплаб имкониятларга эга бўлдик. Аммо мавсумдаги илк ўйин бўлгани учунми бироз қийналдик. Энг асосийси, муҳим ғалабага эришдик ва кейинги босқичга йўл олдик, - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди учрашувнинг энг яхши футболчиси Марат Бикмаев.   fa08d55d-e447-40f6-9d95-4cc079f0fcdc.jpg   – Сизда бугунги ўйин учун бошқа режа бормиди?   – Рақибимиз ўйин давомида атиги битта вазият яратишди ва уни голга айлантиришди. Бунга қадар улар 2-0 ҳисобида ютқазишаётган эди. Учрашув давомида мухлисларимиз мендан Маратни алмаштиришимни сўрашди, аммо мен унга охиригача ишондим ва у ишончни оқлади.   – Жароҳат олган футболчилардан қайси “Ал Наср” билан бўладиган ўйингача сафга қайтади?   – Минг афсуски, ҳеч ким навбатдаги ўйингача сафга қайтмайди. На Симич, на Комилов, на Собирхўжаев амирликларда бизга ёрдам бера олишади.   – Марат, адашмасам 15 йилдан сўнг қадрдон жамоангизга қайтдингиз. Ҳиссиётлар қандай?   Марат Бикмаев – Албатта, ҳиссиётларим ажойиб. Ҳар ҳолда футболга айнан шу клуб орқали кириб келганман, “Пахтакор” академияси тарбияланувчисиман. Мени мухлислар яхши кутиб олишди ва бунга жавобан ўзимнинг чиройли ўйинларим билан уларни хушнуд этишга ҳаракат қиламан.  

 

Отабек Эшмаматов, Темур Мамадаминов (сурат)


Манба: uza.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz