Қайднома

Қидирув

Марсело: «Юве» қизиқ чақирув, аммо «Реал» билан шартномам бор»

Марсело: «Юве» қизиқ чақирув, аммо «Реал» билан шартномам бор»

  13.02.2019 12:46
  0
  363
Марсело: «Юве» қизиқ чақирув, аммо «Реал» билан шартномам бор»

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Марсело «Ювентус» сафига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ бериб ўтди.

- Албатта, «Ювентус» мен учун қизиқ. У бой тарихга эга ажойиб клуб. Туринда Недвед ўйнаган пайтлар уларнинг ўнини кўп кузатардим, ҳатто футболка алмашганман.

Бироқ ҳозирда менинг «Реал» билан шартномам бор ва Мадридда қолишимдан хурсандман. Трансфер ҳақидаги миш-мишлар қаердан пайдо бўлаётганини билмайман. Қандайдир музокаралар бўлганида мен билар эдим», - дейди Марсело.

Аввалги хабарларга кўра, Криштиану Роналду Марселони «Ювентус» клубига ўтиш учун кўндиришга ҳаракат қилди. Туринликлар бразилиялик футболчи учун 45 миллион евро таклиф қилишга тайёр.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz