Қайднома

Қидирув

ОЧЛ: ПАХТАКОР - ЭЙР ФОРС. Ўйиндан кейинги матбуот анжумани

ОЧЛ: ПАХТАКОР - ЭЙР ФОРС. Ўйиндан кейинги матбуот анжумани

  13.02.2019 11:58
  0
  667
ОЧЛ: ПАХТАКОР - ЭЙР ФОРС. Ўйиндан кейинги матбуот анжумани

Босим Қосим («Эйр-Форс» бош мураббийи): - «Пахтакор»ни ғалаба билан табриклайман. Уч нафар етакчимизнинг йўқлиги жамоамизга панд берди. Иккинчи гол барчасини ҳал қилди. Ўйиндаги тўхталиш - камдан-кам учрайдиган ҳолат. Бундай вазиятда футболчилар иштиёқини йўқотиб қўйиши мумкин. Бугун рақибимиз стандарт вазиятдан фойдаланишни маромига етказди. «Пахтакор»нинг гуруҳ босқичига йўлланма олишига ишоняпман. Клуб халқаро майдонда қандай ўйнашни билади. Уларда тажриба бор. Ўйинни 90 дақиқа ичида ҳал қилишни режалаштиргандик. Аммо рақибга қараб ўйнашга тўғри келди.

Шота Арвеладзе («Пахтакор» бош мураббийи): - Стадионга ташриф буюрган мухлисларга катта раҳмат. Уларсиз қанча гол урсак ҳам, ўйиннинг мазмуни йўқолади. Футбол ишқибозлар билан завқлидир. Ироқликларда мавсум давом этмоқда, бизда ҳали бошлангани йўқ. Шу сабабли ва янги ўйинчиларимиз кўплиги боис, жамоавий ўйин шаклланмаган. Таркибимизда аниқ бир етакчини ажратиб кўрсатолмайман. Бизда улар етарлича: Бикмаев, Машарипов, Қувватов... Таркиб билан боғлиқ келгусидаги режаларимиз - маҳаллий ва ёш футболчиларга ишонч билдириш. Ўтган мавсум ёшлар жамоасидан етти нафар ўйинчини асосий таркибга жалб этдик. Вақти-вақти билан ёшларга имконият бериб турамиз. Жасур Яхшибоевнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим.

Марат Бикмаев («Пахтакор» ҳужумчиси): - Ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олдик. «Пахтакор»да ҳиссиётлар ажойиб. Бу клубда катта футболга қадам қўйганман. Мавсумдаги илк ўйинимиз бўлгани учун ҳаяжон ва қийинчиликлар сезилди.

Абдулазиз ИСКАНДАРОВ ёзиб олди


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz