Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ. 1/8 финал. Дастлабки ўйинлар СУЛЬШЕРНИНГ ИЛК МАҒЛУБИЯТИ

ЕЧЛ. 1/8 финал. Дастлабки ўйинлар СУЛЬШЕРНИНГ ИЛК МАҒЛУБИЯТИ

  13.02.2019 15:08
  0
  423
ЕЧЛ. 1/8 финал. Дастлабки ўйинлар  СУЛЬШЕРНИНГ ИЛК МАҒЛУБИЯТИ

Сешанба куни Европа Чемпионлар Лигасининг «плей-офф» баҳсларига старт берилди. Дастлабки учрашувлар Манчестер ва Рим шаҳарларида бўлиб ўтди. «Олд Траффорд»да Оле Гуннар Сульшер қўл остида мағлубият нималигини билмай келаётган «Манчестер Юнайтед» «ПСЖ»ни қабул қилди. Анча қизиқарли кечган баҳс меҳмонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. Манчестерга ўзининг асосий етакчилари - Неймар ҳамда Эдинсон Каванисиз ташриф буюрган «ПСЖ» барибир, ортга ютуқ билан қайтди. Парижликларнинг голларига Кимпембе ва Мбаппе муаллифлик қилишди. Эътиборлиси, ҳар икки сафар ассистентлик вазифасини «МЮ»нинг собиқ футболчиси Анхель ди Мария бажарди. Ўйин якунланишига оз қолганида, манчестерликлар етакчиси Поль Погба иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди. Энди у 6 март куни Парижда бўлиб ўтадиган жавоб учрашувида иштирок этолмайди. Шу ўринда айтиш жоизки, Сульшер «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилиб олганидан буён илк мағлубиятини тан олди.

«Рома» ва «Порту» жамоалари ўртасидаги баҳсда эса 2:1 ҳисоби қайд этилди. Мазкур учрашувда майдон эгалари ғалабани ўз томонларига оғдиришди. Ўйиндаги биринчи гол 70-дақиқада урилди ва унга 19 ёшли Николо Заноло муаллифлик қилди. Орадан ҳеч қанча ўтмай, у ўз «дубл»ини нишонлади. 79-дақиқага келиб эса меҳмонлар орадаги фарқни қисқартиришди. «Порту»нинг голига Адриан Лопес муаллифлик қилди. Эслатиб ўтамиз, мазкур жуфтлик ҳам жавоб ўйинини 6 март куни Портудаги «Драгау» стадионида ўтказади.

 

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД - ПСЖ - 0:2 (0:0)

12 февраль. «Олд Траффорд» стадиони. 74054 томошабин.

Голлар: Кимпембе (53), Мбаппе (60).

Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Янг, Байи, Линдёлеф, Шоу, Эррера, Матич, Погба, Лингард (Санчес, 45), Рэшфорд (Лукаку, 84), Мартиаль (Мата, 46).

ПСЖ: Буффон, Керер, Тиаго Силва, Кимпембе, Дани Алвес, Маркиньос, Верратти (Паредес, 75), Бернат, Дракслер, Ди Мария (Дагба, 81), Мбаппе.

Огоҳлантиришлар: Погба (26), Янг (30), Линдёлеф (50), Эррера (87), Шоу (90) - Кимпембе (11), Дракслер (19), Бернат (34), Дани Алвес (62).

Четлатиш: Погба (89, М.).

 

РОМА - ПОРТУ - 2:1 (0:0)

12 февраль. «Олимпико» стадиони. 51727 томошабин.

Голлар: Заньоло (70, 76) - Адриан (79).

Рома: Миранте, Флоренци, Манолас, Фасио, Коларов, Кристанте, де Росси, Пеллегрини (Нзонзи, 83), Заньоло (Сантон, 87), Жеко, эл Шаарави (Клюйверт, 90).

Порту: Касильяс, Эдер Милитао, Фелипе, Пепе, Теллес, Отавио (Эрнани, 84), Данилу Перейра, Эррера, Браими (Адриан, 68), Соарес, Фернандо (Андре Перейра, 76).

Огоҳлантиришлар: эл Шаарави (88) - Эррера (74).

 

ТОТТЕНХЭМ - БОРУССИЯ Д.

АЯКС - РЕАЛ

учрашувлари бугун бўлиб ўтади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz