Қайднома

Қидирув

Аёллар футболи: олимпиячиларимизнинг ҳам рақиблари маълум бўлди ва ...

Аёллар футболи: олимпиячиларимизнинг ҳам рақиблари маълум бўлди ва ...

  14.02.2019 00:09
  0
  386
Аёллар футболи: олимпиячиларимизнинг ҳам рақиблари маълум бўлди ва ...

Жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистон аёллар Олимпия терма жамоаси Токио-2020 Олимпия саралаш ўйинларининг иккинчи босқичида иштирок этади. Саралаш ўйинларига Тошкент шаҳри мезбонлик қилади. Мазкур мусобақага бугун Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида қуръа ташланди. Унга кўра, олимпиячиларимиз мусобақанинг “В” гуруҳидан жой олди, рақибларимиз эса Иордания, Вьетнам ва Гонконг мамлакатлари бўлади.   “А” гуруҳидан Мьянма, Ҳиндистон, Индонезия ва Непал, “С” гуруҳидан эса Хитой Тайпейи, Эрон, Филиппин ҳамда Фаластин терма жамоалари жой олишди. Хабарингиз бор, ҳамюртларимиз иштирок этаётган мазкур ўйинлар 1-9 апрель кунлари пойтахтимизда ташкил этилади, “А” гуруҳи ўйинларига Мьянма, “С” гуруҳи баҳсларига эса Фаластин давлатлари мезбонлик қилишади. Айни пайтда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Пирамида” дам олиш масканида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказаётган Баҳром Норсафаров бошчилигидаги терма жамоамиз биринчи босқичдан озод этилган ҳолда иккинчи босқичга йўлланма олган эди. Иккинчи босқичдаги учта гуруҳнинг фақат пешқадамларигина навбатдаги босқичга йўлланма олишади. Улар сафига эса қитъамизда аёллар футболи бўйича рейтингда юқори ўринларни эгаллаб турган Австралия, Хитой, Жанубий ва Шимолий Корея ҳамда Таиланд термалари қўшилишади. Саккиз терма жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда курашни давом эттиради. Гуруҳларда дастлабки икки ўринни эгаллаган термалар ярим финал иштирокчисига айланишади. Уларнинг ўзаро ўйинларидан сўнг ғолиб икки жамоа Токио-2020га йўлланмани қўлга киритишади. Учинчи жамоа бу мезбон Япония бўлади.   Қуръа натижалари билан танишинг:   “А” гуруҳи – Мьянма, Ҳиндистон, Индонезия, Непал. “В” гуруҳи – Ўзбекистон, Иордания, Вьетнам, Гонконг. “С” гуруҳи – Фаластин, Хитой Тайпейи, Эрон, Филиппин.​​
***
Айтганча, Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида шу йили Таиландда 19 ёшлилар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати 2-саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра футболчи қизларимиз "А" гуруҳида Австралия, Мьянма ва Непал терма жамоаларига қарши баҳс олиб борадиган бўлди.   Хабарингиз бор, 19 ёшли қизлар ўртасида ўтадиган Осиё чемпионатининг биринчи босқичида қизларимиз Бишкек шаҳрида муваффақият қозонишиб, иккинчи босқичга йўлланма олишганди. Навбатдаги босқичга бугун қуръа ташланди. Ҳамюртларимиз билан боғлиқ натижаларни тилга олдик, қуръада иккинчи гуруҳдаги жамоалар тақдирлари ҳам ҳал бўлган. Яъни, “В” гуруҳига ташкланган қуръага кўра Жанубий Корея, Вьетнам, Эрон ва Ливан терма жамоалари ўзаро куч синашишади.    26-30 апрель кунларига белгиланган "А" гуруҳи саралаш ўйинларига Мьянма давлати мезбонлик қилса, "В" гуруҳи ўйинлари Вьетнамда ташкил этилади.   Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоала​р финал босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишади...



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz