Қайднома

Қидирув

ОЧЛ: Саралашнинг 3-босқичига йўл олган жамоалар маълум бўлди

ОЧЛ: Саралашнинг 3-босқичига йўл олган жамоалар маълум бўлди

  13.02.2019 19:03
  0
  783
ОЧЛ: Саралашнинг 3-босқичига йўл олган жамоалар маълум бўлди

Кеча Осиё Чемпионлар лигаси саралаш баҳсларининг иккинчи босқич ўйинлари бўлиб ўтди ва ҳал қилувчи саралаш босқичига йўл олган барча иштирокчилар маълум бўлди.   Мамлакатимизнинг икки вакили – “Пахтакор” ва АГМК клубларидан ташқари саралаш баҳсларининг ҳал қилувчи учинчи босқичига ғарбий минтақадан Эроннинг “Сайпа” ва “Зоб Охан” жамоалари йўл олишди. Шарқий минтақадан эса Малайзиянинг “Перак”, Вьетнамнинг “Ҳа Нои”, Таиланднинг “Чианграи Юнайтед” ҳамда Австралиянинг “Ньюкасл Жетс” жамоалари ҳам иккинчи босқич саралаш баҳсларида ғалаба қозонишди ва гуруҳ босқичи йўлланмаси учун курашишда давом этмоқда.    

ОЧЛ саралаш баҳслари.   12 февраль. Ғарбий минтақа  
“Пахтакор” (Ўзбекистон) – “Эйр Форс” (Ироқ) – 2:1  
АГМК (Ўзбекистон) – “Истиқлол” (Тожикистон) – 4:2  
“Сайпа” (Эрон) – “Минерва Панжоб” (Ҳиндистон) 4:0
“Зоб Охан” (Эрон) – “Ал-Кувайт” (Кувайт) – 0:0 (қ.в. 1:0)  

Шарқий минтақа  
“Перак” (Малайзия) – “Китчи” (Гонконг) – 1:1 (пен. 6:5)  
“Бангкок Юнайтед” (Таиланд) – “Ҳа Нои” (Вьетнам) – 0:1  
“Чианграи Юнайтед” (Таиланд) – “Янгон Юнайтед” (Мьянма) – 3:1  
“Ньюкасл Жетс” (Австралия) – “Персижа Жакарта” (Индонезия) – 1:1 (қ.в. 3:1)  

ОЧЛ саралаш баҳслари. Учинчи босқич   19 февраль.
Ғарбий минтақа  
“Ан-Наср” (БАА) – “Пахтакор” (Ўзбекистон)
  Ан-Наср” (Саудия Арабистони) – АГМК (Ўзбекистон)  
“Ар-Райян” (Қатар) – “Сайпа” (Эрон)  
“Ал-Ғарафа” (Қатар) – “Зоб Охан” (Эрон)  

Шарқий минтақа  
“Улсан Хюндаи” (Жанубий Корея) – “Перак” (Малайзия)   “Шандонг Луненг” (Хитой) – “Ҳа Нои” (Вьетнам) “Санфречче Хиросима” (Япония) – “Чианграи Юнайтед” (Таиланд)   “Кашима Антлерс” (Япония) – “Ньюкасл Жетс” (Австралия)  

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ саралаш баҳсларининг ҳал қилувчи учинчи босқичи ҳам битта ўйиндан иборат бўлади ва унда ғолиб чиққан жамоалар гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритади.​​


Манба: uza.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz