Қайднома

Қидирув

Серхио РАМОС: «ПЕНАЛЬТИ – МЕН УЧУН МУКОФОТ»

Серхио РАМОС: «ПЕНАЛЬТИ – МЕН УЧУН МУКОФОТ»

  14.02.2019 07:34
  0
  498
Серхио РАМОС: «ПЕНАЛЬТИ – МЕН УЧУН МУКОФОТ»

«Реал» сардори Серхио Рамос Испания кубоги доирасида «Барселона»га қарши кечган илк ярим финал баҳси арафасида Мадрид телевидениеси (El Hormiguero 3.0)нинг шоу-дастурига ташриф буюриб, самарали фаолияти ва жамоа режалари  хусусида тўхталди.

Ҳужумкор руҳ

- Футбол мухлисларида айрим адолатсиз хислатлар ҳам йўқ эмас. Улар ҳамиша, ҳар қандай вазиятда гол талаб қиладилар. Яхшики, бу масалада омадим келган - жамоам голларига баҳоли-қудрат ҳисса қўшиб келяпман. Чунончи, олдинга интилиш, имкон туғилса, голлар уриб, уларни яқинларимга бағишлашга ундайдиган ҳужумкор руҳ болалигимдан менга ҳамроҳ. Бироқ мухлислар ғалаба учун муҳим саналган ҳимоявий ҳаракатларни, орқа чизиқ вакиллари меҳнатини унутиб қўйишади.

Пенальти

- Роналду жамоамиздан кетгач, пенальти тепиш мажбуриятини ўз зиммамга олдим. Бу ишимдан бағоят мамнунман. Лекин ҳеч қачон қайсидир жамоадошимни ранжитишни ўйлаган эмасман. Агар кимгадир беихтиёр қаттиқ теккан бўлсам, узр сўрайман...

Курашларга бой ой

- «Қироллик кубоги»ни қўлга киритиш учун аввало, азалий рақибимиз ва чемпионат пешқадами - «Барселона» тўсиғидан ўтишимиз керак. Бундан ташқари, бизни олдинда ўта мураккаб ўйинлар кутиб турибди. Дейлик, ЧЛ «плей-офф» босқичи яқинлашмоқда. Тақвим жуда тиғиз. Лекин сардор сифатида айтаман, «Реал» олий даражадаги курашларга шай.

«Мадрид»нинг ҳозирги ҳолати

- Тушунарлики, барча фронтлар - ЧЛ, Ла-лига ва «Қироллик кубоги»да фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушамиз. Бунинг учун юксак спорт формасини ушлаб туришимиз талаб этилади. Хавотирланманг, «Реал» ҳозир айнан шундай ҳолатда.

Футболчи учун муҳим омил

- Шахсан менда ёшга боғлиқ айтарли ўзгариш йўқ. Ўйин бошидан охиригача вазифамни талаб даражасида адо этишга интиламан. Умуман, ҳар бир футболчи интилиш, иштиёқни бир маромда ушлаши шарт. Мақсадга эришиш учун айрим нарсалардан воз кечишга ҳам тўғри келади. Касбимиз тақозоси шу. Қолаверса, жамоамиз шарафини ҳимоя қилаётган футболчи доимо кучли босим остида тўп суради, бунга кўникиш лозим. Бу омил худди машғулотлар, дам олиш ва овқатланиш масалалари каби муҳим аҳамиятга эга. Юксак савияда ўйнашни истаган футболчи олдида битта йўл бор - шу омилга тўлиқ амал қилиш. Акс ҳолда...

Мураббийлик соҳаси

- Ўйлайманки, бу касбга нисбатан алоҳида лаёқатим бор. Ҳар ҳолда, жамоадошларим билан мулоқот пайти қандайдир йўл-йўриқ кўрсатишимга тўғри келса, ўзимни енгил ҳис этаман. Етакчилик масъулиятини олиб, сардор сифатида тўп суриш - мураббийликнинг бир кўриниши, менимча. Қисқаси, келажакда мени шу соҳага таклиф этишса, асло рад этолмасам керак.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz