Қайднома

Қидирув

Азар: «Бразилия устидан қозонган ғалабамиз бутун умрга хотирамда қолади»

Азар: «Бразилия устидан қозонган ғалабамиз бутун умрга хотирамда қолади»

  14.02.2019 13:37
  0
  451
Азар: «Бразилия устидан қозонган ғалабамиз бутун умрга хотирамда қолади»

«Челси» клуби ва Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Эден Азар фаолиятидаги энг эсда қоларли ўйинни айтиб ўтди.

«Ўйлашимча, фаолиятимдаги энг яхши ўйин – ЖЧ-2018 чорак финали доирасида кечган Бразилия термасига қарши баҳс. Ўшанда биз ғалаба қозонган эдик.

Таъкидлаш жоиз, ушбу ўйинда мен гол ҳам урмаганман, голлик узатмага муаллифлик ҳам қилмаганман, аммо биз ўшанда бир жамоа бўлиб ҳаракат қилгандик ва Бразилияни мағлуб этиш ҳар доим қийин.

Бу жаҳон чемпионлигини беш марта қўлга киритган улкан мамлакатдир, аммо биз фантастик ўйин ўтказганмиз ва бу менинг хотирамда бутун умрга қолади», – дейди Азар.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz