Қайднома

Қидирув

Олимпиячиларимиз Испанияда учта ўртоқлик учрашуви ўтказишади ва...

Олимпиячиларимиз Испанияда учта ўртоқлик учрашуви ўтказишади ва...

  14.02.2019 11:01
  0
  425
Олимпиячиларимиз Испанияда  учта ўртоқлик учрашуви ўтказишади ва...

Ўн кун давомида Тошкентда ўқув-машғулот йиғини олиб борган Олимпия терма жамоамиз бугун эрта тонгда йиғинни давом эттириш учун Испанияга жўнаб кетди. Аввал хабар берганимиздек, Любинко Друлович бошчилигидаги терма жамоамиз аъзолари Сан-Педро-дель-Пинатар шаҳридаги йиғин давомида учта назорат учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган.   Жумладан, футболчиларимиз 16 февраль куни Австриянинг “ВСГ Ваттенс“ клубига қарши ўйин ўтказади. 19 февралда эса “Реал Мурсия А“ жамоаси билан куч синашади. 21 февралда эса “Локомотив Тбилиси“ жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказиш режалаштирилган.   Ўн кунлик йиғинда иштирок этган футболчилар:   Дарвозабонлар: Умиджон Эргашев (“Насаф”) Машҳуржон Муҳаммаджонов (“Насаф”) Низомиддин Зиёвутдинов (АГМК)   Ҳимоячилар: Исломжон Қобилов (“Бунёдкор”) Ҳусниддин Алиқулов (“Машъал”) Ҳусниддин Ғофуров (“Нефтчи”) Шерзод Насруллаев (“Насаф”) Дилшод Саитов (“Насаф”) Ойбек Рустамов (“Қўқон-1912”) Диан Талхатов (“Пахтакор”) Илҳомжон Алижонов (“Насаф”)   Ярим ҳимоячилар: Абдулла Абдуллаев (“Бунёдкор”) Остон Ўрунов (“Навбаҳор”) Санжар Қодирқулов (“Бунёдкор”) Шароф Муҳитдинов (“Насаф”) Суҳроб Нуруллоев (“Металлург”) Ислом Рашидхонов (“Насаф”) Нурилло Тўхтасинов (“Сўғдиёна”) Аброрбек Исмоилов (“Нефтчи”)   Ҳужумчилар: Бобур Абдухолиқов (“Насаф”) Азизбек Амонов (“Локомотив”) Миржаҳон Мираҳмадов (“Бунёдкор”).   Испаниядаги йиғин ва ўйинлар Сан-Педро-дель-Пинатар шаҳридаги “Pinatar arena football center” стадионида ташкил этилади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz