Қайднома

Қидирув

Энди кўтарма(подёмный) пулини ойма-ой бўлиб олишади-ми?

Энди кўтарма(подёмный) пулини ойма-ой бўлиб олишади-ми?

  14.02.2019 18:44
  0
  628
Энди кўтарма(подёмный) пулини ойма-ой бўлиб олишади-ми?

Ўзбекистон футбол ассоциацияси футболчиларга бериладиган кўтарма пуллари масаласини тартибга солиш юзасидан иш олиб бораётгани барчага маълум. Шундан келиб чиқиб, барча футбол клублари кўтарма пулларини бериш тартибига масъулдир.

ПФЛ томонидан тақдим этилган шартномаларда футболчиларга кўтарма пуллари ойма-ой бир хил миқдорда берилиши белгилаб қўйилган. Ташкилот йилда икки марта ўтказиладиган аудит текширувида бу жиҳатга жиддий эътибор қаратади. Агар бирор футболчи кўтарма пулининг катта қисмини бирданига олгани аниқланса, ЎФА мазкур жараён юзасидан иш очади. Бунда футболчи ҳам, клуб ҳам жиддий санкциялар билан юзлашади.

Айни вақтда на ЎФА ва на ПФЛ кўтарма пуллари миқдорини чегаралади. Аммо уни тўлаш тартибини аниқ кўрсатиб берди. 2020 йилдан бошлаб давлат корхоналари томонидан молиялаштириладиган футбол клубларида кўтарма пули деган тушунчанинг ўзи бўлмайди. 

Бунгача кўтарма пулларини бирданига талаб қилган футболчиларнинг кейинги фаолиятлари қониқарли бўлмаган ҳолатлар кўп. 2019 йилда барча футболчилар ўз даромадларидан тўланадиган солиқларга, ўзлари тузган шартномаларга жиддий муносабатда бўлишлари шарт. Буларнинг барчасига клублар жавобгардир.

Шунингдек, мазкур жараёнда футболчиларнинг ўзлари ҳам жазога тортилиши мумкин. Футболчилар ўзлари талаб қилаётган умумий суммани клублардан ойма-ой олиши шарт. Бирор клуб раҳбарияти ёки масъул шахс футболчига олдиндан бериладиган кўтарма пулини ваъда қилиб, бу ишни амалга оширгани аниқланса, ҳар икки тараф ҳам жазога тортилади. ЎФА ва ПФЛ футболчиларга, мураббийларга тўланадиган ойликлар миқдорига аралашмайди. Аммо уларнинг берилиши тартиби жиддий назоратда бўлади. 

Профессионал футбол лигаси футбол жамоатчиликдан мазкур масала юзасидан футболчиларни огоҳлантиришда ёрдам сўрайди. Бирор иқтидорли футболчининг санкциялар ортидан жабр чекиши ташкилот учун керак эмас. Аммо у қандай даражадаги футболчи бўлмасин, умумий тартибларга, қонун ва қоидаларга амал қилиши шарт. 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz