Қайднома

Қидирув

Гарет БЭЙЛ: «ФИНАЛ МОҲИЯТИ - КУБОК»

Гарет БЭЙЛ: «ФИНАЛ МОҲИЯТИ - КУБОК»

  15.02.2019 06:25
  0
  480
Гарет БЭЙЛ: «ФИНАЛ МОҲИЯТИ - КУБОК»

«Қироллик клуби»нинг ишлари анча ўнгланди. Хусусан, уэльслик ҳужумчи Гарет Бэйл «Атлетико»га қарши кечган охирги ўйинда гол урди. У ўтган йилнинг май ойида Киев мезбонлик қилган ЧЛ финалида «Ливерпуль» дарвозасини 2 марта ишғол этгани билан «Реал»нинг ғалабасига катта «имзо» босганди. Зайниддин Зидан айни ўша «дубль» эвазига нуфузли турнир тарихидаги энг сермаҳсул мураббий мақомига эришгани кўпчиликка маълум. Қизиғи, франциялик мураббий Киевда Гаретни бошланғич таркибдан четда қолдирган ва танаффусдан кейингина «жанг»га ташлаганди. FourFourTwo нашри мухбирлари уэльслик юлдуз билан суҳбат чоғи асосан шу жиҳатга эътибор қаратишди. Маълум бўлишича, Гарет ва Зайниддин ўртасида ҳеч қандай муаммо туғилмаган, тўғри, улар фақат зарур пайт ўзаро мулоқотга киришишган, холос...

 

ЧЛ финали

- Очиғи, Зидан мен билан финал ҳақида умуман гаплашмаганди. Ўша тарихий беллашув оқшоми ҳам, Киевдаги охирги тунда ҳам ўзаро мулоқот қилмадик. Ваҳоланки, муносабатимиз чакки эмасди. Тўғри, биз қадрдон дўстлар эдик, дея олмайман. Лекин касбимизга оид масалаларда кўпчилик қатори суҳбатлашардик.

Финалда бошланғич таркибдан жой олмагани...

- Ҳа, илк дақиқалардан майдонга тушмаганимдан роса ранжиганим рост. Чунки декабрь ойидаги енгил жароҳатдан тўлиқ қутулган ва рисоладагидек тўп сураётгандим. Дейлик, ички чемпионатнинг охирги 4та учрашувида 5та гол ургандим. Қисқаси, ўзимни яхши ҳис этаётганим боис, финалда асосий таркибдан жой олишга умид боғлагандим. Аммо...

«Ливерпуль» дарвозасига урган голлари

- Майдонга тушиш лаҳзасини сабрсизлик билан кутдим. Ҳаттоки, ўйинга қўшилганимдан кейин  ҳам аламим тарқалмаганди. Ўйлайманки, 2та гол урганимда ана шу жиззакилик таъсири бор. Ҳар ҳолда, жон-жаҳдим билан тўп сурдим, боримни ўйинга бағишладим. Кейинчалик ўша голларни 2 марта қайта кўриб чиқдим. Фақат шундан кейингина кимгадир ниманидир исботлаш ниятида эмас, ўзим ва жамоам учун ҳаракат қилганимга амин бўлдим. Футболчи ҳар қандай финалда соврин ютишни истайди. Бунга қандай ва қайси йўл билан эришишнинг ортиқча аҳамияти йўқ. Жумладан, 1 соатча захирада навбат кутиб ўтириш ва сўнгги 30 дақиқада ўйнаш ҳам ҳеч нарсани англатмайди. Муҳими - мақсадга эришиш!


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz